April 16, 2020

Адлия бўлимининг ҳаракатлари самарасиз кетмади...

Туман адлия бўлими томонидан “Юқори Бешрабод” МФЙда яшовчи Қ.Раимқулованинг бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун тўланадиган нафақа пуллари ўз вақтида берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўлим ходимлари томонидан мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида МФЙ ходимларининг лоқайдлиги натижасида, Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари лозим даражада бажарилмаганлиги ва мурожаат муаллифига 2019 йилнинг октябрь ва жорий йилнинг февраль ойлари учун тўланиши лозим бўлган жами 940 минг сўмлик нафақа ва компенсация пуллари тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Навбаҳор тумани адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро Қ.Раимқуловага юқоридаги пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди ҳамда ушбу мурожаат қаноатлантирилди, шунингдек тегишли масъул ташкилотга бўлимнинг 31.03.2020 йилда аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.