Адлия аралашгач - ходимларнинг хуқуқлари тикланди.
Қизилтепа туманидаги санитария эпидемиологик осойишталик марказининг 17 нафар собиқ ишчи ва ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилишга амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачининг 04.01.2020 йилдаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи билан 17 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси амалдаги Меҳнат Кодексининг 100 моддаси, иккинчи қисми, 1-бандига биноан бекор қилинган.
Бироқ, меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар амалда ходимларга берилмаганлиги маълум бўлди.
Туман адлия бўлими томонидан туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ва туман молия бўлими мудири номига тақдимнома киритилиб, ишчи ва ходимларга Меҳнат Кодексининг 109-моддасида назарда тутилган 25 млн. сўмдан ортиқ ишдан бўшатиш нафақаси тўланишига эришилди.
Қизилтепа туман адлия бўлими бошлиғи А.Асадов