⚡️ ЖАРИМАНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАГАНГА ЧЕГИРМА БЕЛГИЛАНДИ
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
👉 Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Бошқача айтганда дастлабки 15 кун ичида жарима миқдорини 30%лик чегирма билан тўлаш мумкин.
✅ Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
👉 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
👉 жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
👉 худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.