May 19, 2020

Айрим микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилади

ПФ-5996-сон, 18.05.2020й.

Фармонга кўра, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади.

📌 Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.

✅ Бунда уларга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди.

Каналимизга уланиш:

Навоий вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
🔹 Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/Navoiy_adliya_uz
🔹 Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: htps://www.facebook.com/groups/537051263317134/?ref=groups_header
✅ Мурожаат учун:
🔹 Telegram-bot: @Adliya_onlayn_bot 🔹 Расмий веб-сайт: t.me/navoiy_adliya_uz