May 25, 2020

⚡️ Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ВМҚ 313-сон, 22.05.2020й.

“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

🔺Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

❗️Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

⚠️ Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

💼 Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

📝 Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

🔹 Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/Navoiy_adliya_uz

🔹 Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: htps://www.facebook.com/groups/537051263317134/?ref=groups_header

✅ Мурожаат учун:

🔹 Telegram-bot: @Adliya_onlayn_bot

🔹 Расмий веб-сайт: navoi.adliya.uz