April 23, 2020

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди: Карантин муносабати билан ННТларга енгилликлар берилди

  1. Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:
  • ННТларнинг короновируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ мақсадлар учун чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш бўйича мурожаатлари уч иш куни ичида кўриб чиқилади;
  • давлат мулкини ижарага олган ННТлар учун карантин даврида ижара тўлови “ноль” ставкада қўлланилади;
  • аъзолик бадалини тўлаш мажбурий бўлган ННТлар учун бадалларни тўлаш муддати карантин даври муддатига узайтирилиши тавсия қилинади.