April 23, 2020

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори: ССВ марказий аппарати ходимларини байрам ва дам олиш кунларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилади.

  • Бунда, ушбу харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2020 йил бюджет параметрларида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида туну-кун иш ташкил этилади.
  • Мазкур тадбирларга жалб қилинган ходимларга кунлик 6 % қўшимча тўловлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.