April 21, 2020
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги Қарори: 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади
Бугун, 2020 йил 21 апрель куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги Қарори эълон қилинди, унга кўра 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланиши белгиланди.
Қарор билан:
🔹 халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланиши;
🔹 ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттириши кўрсатилди.