March 14, 2021

Орзулар дўкони

Шаҳарда битта дўкон бор эди. Дўконнинг номи узоқ вақтдан бери йўқ эди, бир пайтлар уни бўрон учириб кетган эди, ва янгисини дўкон эгаси михлаб қўймаганди, чунки барча маҳаллий аҳоли шундоқ ҳам бу дўкон истаклар сотишини биларди.

Дуконнинг ассортименти катта эди, бу ерда деярли ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин эди, катта яхталарни, квартираларни, никоҳни, корпорация вице-президенти мансабини, пул, болалар, севимли ишни, гўзал қоматни, мусобақадаги ютуқни, катта автомобилларни, футбол жамоаларини, омадни, олмос тошли узукларни ва жуда кўп бошқа нарсаларни. Фақат ҳаёт ва ўлим сотилмас эди.

Дўконга келган ҳар бир киши (ва дўконга ҳеч қачон бормаган одамлар ҳам бор, улар уйда қолиб, фақат орзу қилишарди), биринчи навбатда, ўзларининг истакларини нархига қизиқар эдилар.

Нархлар ҳар хил эди. Масалан, фойдали иш - барқарорликдан, истиқболни билишдан, мустақил равишда ўз ҳаётини режалаштиришдан ва ёққан жойда ишлашдан воз кечишни ҳамда ўз кучига ишонишни талаб этар эди.

Юқори мансабнинг нархи бундан кўпроқ эди. Ўз эътиқодларингдан воз кечишинг, ҳар бир нарсани рационал тушунтира олиш, бошқаларга рад жавобини бера олиш, ўзингни нархингни билиш (ва у анчагина юқори бўлиши керак), ўзингга "Мен" дейишга рухсат этиш, атрофдагиларнинг инкорига қарамасдан ўзинг ҳақингда гапира олиш.

Баъзи нархлар ғалати туюларди. Никоҳ қуриш деярли текин бўлади, лекин бахтли ҳаёт қиммат эди: ўз бахти учун шахсий жавобгарлик, ҳаётдан ҳурсандчиликни олишни билиш, ўз орзуларини билиш, атрофдагиларга мослашиш истагидан воз кечиш, кичкина айбдорликнинг туйғуси, бор нарсаларни қадрига етиш, ўзи бахтли бўлишига йўл қўйиш, ўз қадр-қиммати ва муҳимлигини англаш, «қурбонлик» бонусларидан воз кечиш, баъзи дўстлар ва танишларни йўқотиш хавфи нархида эди.

Дўконга келган ҳар бир келувчи орзуни дарҳол сотиб олишга тайёр эмас эди. Баъзилар нархни кўриб, дарҳол орқага бурилиб, кетишарди. Бошқалар бор нарсаларни ҳисоб-китоб қилиб ва яна маблағларни қаердан топиш мумкинлигини мулоҳаза қилиб узоқ вақт ҳаёл суриб туришарди. Кимдир жуда баланд нархлар юзасидан арз қила бошларди ва дўкон эгасидан нархни камайтиришни ёки арзон нархларда сотув қачон бўлишини сўрашарди. Лекин баъзилар жамғарилган пулларини чўнтакдан чиқариб, ўз хоҳлаган орзуларини сотиб олишарди.

Омади кулиб боққанларга бошқа харидорлар ҳасад билан қарашар эди, ва эҳтимол, дўкон эгаси уларнинг таниши бўлса керак ва орзу улар ҳеч қандай қийинчиликларсиз эга бўлишди деб, ўзаро пичирлашарди.

Дўкон эгасига кўпинча харидорлар сонини кўпайтириш учун нархларни пасайтиришни таклиф қилишарди. Лекин у ҳар доим истакларнинг сифати бунда пасайиб кетади деб, рад этарди.

Дўкон эгасидан хонавайрон бўлиш хавфидан қўрқмаслиги ҳақида сўрашганда, у, бошини чайқаб - таваккал қилишга ва ҳаётларини ўзгартиришга, одатий ва келажакдаги ҳаётларидан воз кечишга, ўзларини ва ўз орзуларини текшира олишга тайёр, ўз орзулари бажарилиши учун ҳақ тўлашга куч ва маблағлари етарли одамлар ҳар доим топилади деб жавоб берарди.

Сен охирги марта қачон истаклар дўконига кирдинг? Сенинг истагинг қанча туради? Сен буни амалга ошириш учун воситаларинг борми? Сенда керакли маблағларни қўлга киритиш учун кучинг борми? Сен истакларни бажаришга тайёрмисан?

Р.S. Ўша дўконнинг эшигида бир эълон бор эди:

«Агар сенинг истагинг амалга ошмаган бўлса, у ҳали тўланмаган».