February 14, 2020

Нукусда “Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида тадбир ўтказилди...

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланганлиги муносабати билан Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида тадбир ўтказилди

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида содир этилаётган йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида тушунчалар берилиб, якунда ҳарбий хизматчиларга йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ бўлган видео ролик намойиш этилди.