February 19, 2020

Нукус шаҳрида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди...

Нукус ҳарбий прокуратураси, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрийлар ва Ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси туман, шаҳарлари ИИБда тарбияси оғир ҳамда профилактик ҳисобида турган ёшлар иштирокида 2020 йилнинг февраль-июнь ойларида ўтказиладиган тадбирлар режаси тасдиқланган.

Режа ижроси юзсидан, Нукус прокуратураси ташаббуси билан 2020 йилнинг 18 февраль куни Нукус шаҳридаги Ёшлар саройида, Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Б.К.Худойбердиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Г.А.Аннақиличева, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан С.Е.Нетуллаев, Ўзбекистон «VETERAN» жангчи фахрийлар ва Ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими Кенгаши раиси Б.Т.Таджимов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидан Н.О.Рўзибоевлар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси туман, шаҳарлари ИИБда тарбияси оғир ҳамда профилактик ҳисобида турган ёшлар ва ўқувчи ёшлар иштирокида учрашув ташкил  этилди. 

Учрашувда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш, ватанпарварлик фуқаролик бурчи, шахсий масъулият ҳисси, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини, фаол ҳаётий позиция ва қатъий эътиқодини, касбий маҳоратини шакллантирадиган қудратли восита эканини, ёшларимизда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Она-юрт тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, уларни ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар этиб тарбиялаш таъкидлади.

Тадбирни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.