February 14, 2020

Хўжайли туманида сайёр қабул бўлиб ўтди...

Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 2020 йил 14 февраль куни Хўжайли туманида жойлашган 14-сонли мактаб мажлислар залида Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда тасдиқланган режага асосан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда раислик этувчи Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Б.К.Худойбердиев сўзга чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бунда энг аввало одамлар билан, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Сайёр қабулда иштирокчиларнинг мурожаатлари юзасидан Нукус ҳарбий прокурори, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, Хўжайли тумани ҳокимлиги, туман бандлик ва меҳнат муносабатлари, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, туман ички ишлар бўлими вакиллари томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

Ташкил этилган сайёр қабулда 90 нафар Хўжайли тумани фуқаролари иштирок этишиб, уларни қийнаётган бир қанча муаммоларнинг жойида ҳал қилинишига эришилди.

Тадбирни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.