November 6, 2024

Машҳурлар ҳаётидан

✴️ Лондонда барча қимматбаҳо буюмлари ўғирланганда, Софи Лорен жуда тушкун ҳолатга тушиб қолади.

📋Унинг ёнидаги Витторио де Сика шундай деди:
«Софи хоним, бекорга кўз ёш тўкманг. Биз камбағалликда туғилган икки неаполликмиз. Пуллар келади ва кетади. Бир ўйлаб кўринг, ҳар сафар казинода қанча пул ютқазишимни...»
Софи жавоб беради: «Нималар деяпсан, Вито?! Бу қимматли тошлар мен учун қанчалар қадрли эканини тушунмаяпсан!..»
«Эшит, Софи, ⸺ дейди шунда Витторио жаҳл билан.⸺ Сен учун йиғлай олмайдиганлар учун ҳеч қачон йиғлама!»