February 8, 2025

ТАРИХЧИЛАРНИНГ АРСЛОНИ ЭДИ

ТАРИХЧИЛАРНИНГ АРСЛОНИ ЭДИ

Нодиржон Абдулаҳатов

тарих фанларни доктори.

Дунёнинг ишларини қилишда маслаҳатлашса бўлар экану, аммо ўлим ишида маслаҳатга ўрин йўқ экан. Ажал фариштаси кутилмаганда, сиздан бемаслаҳат эшикни ҳам қоқмасдан бир онда кириб келиб, ширин ошингизни аччиқ қилиб, бир он ҳам нафас олишга имкону фурсат бермасдан, тану жисмингизни бир парчаси бўлган энг яқин кишингизни жонини сўрамасдан олиб кетаркан. Бундай шиддатли дамлар ҳамманинг бошига келиши бор ва қочиб қутулиб бўлмас экан. “Куллу нафсин зоиқатул мавфти”, яъни ҳар бир киши ўлимни татиб кўрувчидур. Чунончи Қуръони карим шундай дейди: “Ҳар қаерда бўлмагил, агарчи баланду мустаҳкам чўққиларда бўлсанг ҳам ўлим сенга етиб келса, ўлим чангалидан қутулолмайсан. Пулу нарсаларингиз, фарзанду дўстларингиз, табибу насли насабингиз ва мансабингиз заррача ёрдам беролмайди. Фақат улуғ ва мутаол Парвардигордан бошқа барча ожизу нотавондир.

Гар пўлатдан қалъада бўлсанг ҳам сенсиз қолгай бу жаҳон,

Кулли нафсин зоиқатул мавт ва кулли ман алайҳо фон”.

Арслонзода Раҳматжон Арслонбоевич бугун 2025 йилнинг 8 феврал куни ҳаётдан кўз юмди. Мен бу машъум хабарни эшитган вақтим устоз Арслонзода билан бирга бўлган сафарларимиз чоғида суҳбатларимни ёдга олдим.

Бани башар орасида шундай одамлар бўладики, улар гарчанд шуҳратдан, одамларнинг зоҳирий (кўпинча риёга айланиб кетадиган) тавозуъ-таъзимидан ҳарчанд ўзларини четга олмасинлар, эл эҳтироми уларни излаб топаверади. Атрофини кўпчилик ўраб олаверади, қавм назари бамисоли илоҳий назар каби мудом таъқиб этади. Одамлар уларга билиб-билмай, ҳавас ва тақлид қиладилар, суратда ва сийратда уларга ўхшашни, Тангри, улар зурриётларини ҳам уларга ўхшатишини орзулаб яшайдилар. Устоз Раҳматжон Арслонзода шундай устоз эдилар.

Р.А.Арслонзода 1954 йил 8 майда Фарғона вилояти Сўх туманидаг Янгиариқ қишлоғида таваллуд топди. 1971 йилда шу тумандаги 18- (хозирги 1-) сонли ўрта мактабни олтин медаль билан битириб, А.Навоий номидаг Самарқанд давлат университетининг тарих факультетига ўқишга кирдг Университетда таҳсил олиш чоғида у ўзини аълочи ва фаол жамоатчи талаб сифатида намоён этди. Талабалар илмий анжуманларида маърузалар била қатнашди, таътил пайтида қурилиш отрядларида меҳнат қилди. 1976 йилд университетни имтиёзли диплом билан тамомлади.

Р.А.Арслонзода ўз педагогик фаолиятини 1976 йилда Фарғон политехника институтида тарих кафедрасининг ассистент лавозимидан бошлади. 1980 йилнинг январида бир йил муддатга шогирд тадқиқотчи лавозимига ўтказилди. 1982-1984 йилларда Тошкент давла университети (ҳозирги ЎзМУ) қошидаги мақсадли кундузги аспирантурад таҳсил олди. У тарих фанлари доктори, профессор В. И. Шаповаленю раҳбарлиги остида илмий тадқиқотлар олиб борди ва 1988 йил 24 июнь ТошДУ ҳузуридаги Ихтисослашган кенгашда “Ўзбекистон ёшларинин саноат соҳасида саккизинчи ва тўққизинчи беш йиллик режаларини бажарин учун курашда иштироки (1966-1975 йиллар)” мавзусида номзодлш диссертациясини ҳимоя қилди.

1985-1990 йилларда Фарғона политехника институтида сиёсий тари: кафедрасининг ассистенти, 1991 йилнинг январидан шу кафедранинг катта ўқитувчи лавозимларида меҳнат қилди.

Фарғона давлат педагогика институтига университет мақоми берилиши муносабати билан Р.А.Арслонзода ушбу олий ўқув юртига ишга таклиф қилинди. У 1991 йил август ойидан буён Фарғона давлат университетида илмий-педагогик фаолиятини давом эттириб келган эди. Бу ерда у дастлаб Ўзбекистон тарихи кафедрасининг катта ўқитувчиси, сўнгра ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича декан ўринбосари лавозимларида ишлади. 1994-1998 йилларда Ўзбекистон тарихи кафедрасининг катта ўқитувчиси сифатида фаолият олиб борди.

Р.А.Арслонзода 2000 йилда Ватан тарихи ва тарих ўкитиш услубиёти кафедраси мудири лавозимига ўтказилди. 2001 йилнинг сентябрида ижтимоий-гумантар мутахассисликлар (собиқ тарих) факультети декани этиб тайинланди. 2002-2004 йилда яна Ватан тарихи ва тарих ўкитиш услубиёти кафедрасининг мудири, 2004-2007 йилларда жаҳон тарихи кафедраси, 2007-08 йилларда эса бирлашган тарих кафедрасининг мудири лавозимларида меҳнат қилди. Унинг мудирлиги даврида Фарғона давлат университетида олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихини ўқитиш самарадорлигини нириш муаммолари” (2003 йил 12-14 май), “Ўзбек давлатчилиги тарихида Фарғона водийси” (2004 йил 22 декабрь) мавзусидаги республика илмий- амалий ва илмий-назарий конференциялари ўтказилиб, ушбу анжуман ггериаллари нашр этилди.

2008 йилдан буён ҳозирги кунга қадар Р.А.Арслонзода ФарДУнинг тарих кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келганди. Мустақиллик йилларида Р.А.Арслонзода Ўзбекистон тарихи, тарихий рминология, архившунослик, манбашунослик фанлари муаммолари устида мий изланишлар олиб борди. У қатор халқаро ва республика жуманларида ўз маърузалари билан қатнашди. Р.А.Арслонзода 100 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий мақолалар ва бир неча рисолалар эълон қилди. У “Фарғона давлат университети: тарих ва юксалиш йиллари” номли китобнинг муаллифларидан бири эди.

Ер юзида ўлимдан қутулган одам йўқ, бўлмайди ҳам. Ҳар бир жонзотнинг ўлим вақти етганда ўлиши бир ҳақиқатдир. Ўлим инсонни, агар у бир қоя тешигига беркинса ҳам топади. Шу сабабдан аҳли донишлар айтадики: “Дунёда ўлимдан бошқа ҳамма нарсани ўзгартирса бўлади”.

Айтишларича, инсон ҳаётдан кўз юмганда 21 грамм вазнини йўқотар экан. Бизнинг ҳамма қувончу шодлигимиз ва орзу-умидларимиз, бор хотира, фикр ва режаларимиз, биз таниган муҳаббат ва бизни чулғаган чирой, ҳар бир кўз ёш ва ҳар бир табассум сабаби, дўстларимиз, оиламиз, фарзандларимиз ва невараларимизнинг суврату сийрати, буларнинг ҳамма-ҳаммаси ана шу 21 граммда мужассам экан!

Бугун устоз Арслонзодани танаси 21 грамм вазнга камайди, яъни жони танасини тарк этди.

Киши агар юз, агар минг яшаса ҳам охири ўлмак керак. Эслайсизми, “Бобурнома»да шоир:

“Агар сад сол мони автар яке рўз,

Бибояд рафт аз ин коҳи дилафрўз...”

– деган эди. Яъниким, агар юз йил ва агар биргина
кун яшасанг ҳам, кўнгил очувчи бу қасрдан кетиш
керак бўлур. Устоз Арслонзодага қасрдан кетмоқ вақти
бугун экан. Алвидо тарихчиларни арслони бўлган устоз дийдор энди қиёматга қолди...