October 29, 2024

"Яна олдингидек яшармидингиз?”

Машҳур бир ёзувчи аёлдан: “Замон қайтиб келганида яна олдингидек яшармидингиз?”, деб сўрашганда у шундай жавоб қилган экан:

1. Агар замон қайтиб келганида ҳомиладорлик пайтларимни шикоят билан ўтказмас, уни илоҳий бир мўъжиза деб билган бўлар эдим. Ўзимни ҳам ана шу мўъжизанинг бир бўлаги деб хаёл қилиб, ўзимни бошқа бир руҳни ҳаётга келишига сабабчи деб билган бўлар эдим.

2. Соч турмагимни бузади деб ёзда машинамнинг ойнасини беркитмас эдим.

3. Уйимга дугоналаримни чақирар эдим. Мебелларимнинг эскирганига, жойнамозларининг пати тўкилганига қарамай улар билан суҳбат қилар эдим.

4. Менга ҳадя қилинган қимматбаҳо нарсаларни сақлаб қўймасдан ишлатар эдим.

5. Фарзандларим билан биргаликда ўтлоқларда думалар эдим. Кийимларимнинг кир бўлишига парво қилмас эдим.

6. Телевизор ёки жамоатчилик олдида менга тегишли бўлмаган ҳикояларга йиғлаш ва кулишни камайтириб ўз воқелигим билан яшар, воқелигим кўзёшлари ва кулгулари билан умр кечирар эдим.

7. Ўғлим қучоғимга талпинганида уни ҳайдамас, унга “Бор уёққа, ишим бор”, демас эдим.

8. Севган кишиларимга туйғуларим билан жавоб берар, ёмонлик қилган кишиларимга узр айтар эдим.

9. Агар менга яна умр берилганида уни кўрар, уни яшар, унинг ҳар лаҳзасини ушлаб кўрар эдим.

Ҳаёт бу бирламчи нарсаларни англаш, муҳим ва энг муҳим нарсаларни ажрата олишдир. Умрингизни беҳудага сарф қилма. Кичкина ишларга эътибор берманг. Энг катта ғамингиз ўйнаб юрган ўғлингизнинг кийимини кир қилиши бўлмасин. Ташвишингиз уйингиздаги жиҳозлар оддий бўлганида кишиларнинг гапириши бўлмасин. Ҳаёт бу ташқи кўринишдан иборат эмас.

Фарзандингизга ўйнаш учун вақт беринг. Уни кийимларини кир қилганида ёки сочлари тўзғиганида уришмасдан, унга танбеҳ бермасдан ҳуррият майдонини беринг унга. Ҳаётни зўрма-зўракиликсиз оддий яшанг.(Абдуқодир Полвонов саҳифасидан олинди).