Севги тарихи
"Хотини вафот этгач , у 6000 та эман дарахтини экди.Бунинг маъноси фақат 20 йилдан кейин ойдинлашади…Ким нима деса десин, лекин хақиқий, соф муҳаббат борлигига ишонинг, у вақт ва ҳатто ўлимга ҳам дош бера олади! Мен сизларга бир инсон ҳақидаги ҳикояни айтиб бераман. Унинг муҳаббати бу дунёда энг кутилмаган шаклда абадийлашди …Уинстон ва Жаннет Хоус 1962 йили турмуш қурган эдилар . Атрофдагилар уларнинг муҳаббатига ҳайратда қоладилар. Турмуш ўртоқлар ҳеч қачон жанжаллашмасди ва уларнинг ҳислари кундан-кунга мустаҳкамланиб борарди. Улар бирга 28 йил яшашди – Жаннетга тўйларининг "марварид" юбилейига икки йил етмади.У 1994 йили юрак хуружидан кутилмаганда вафот этди. Уинстон хотинининг ўлимидан қаттиқ қайғуга ботди ва уни хотираси билангина яшай бошлади . У иккинчи марта уйланиш ҳақида ўйламасди – фақат ўзини банд қилишга қарор қилди. У катта ер участкасига эга эди. Хоус қўлига белкурак олди.У ўз участкасида 6000 та эман дарахтини экди. Аввалига одамлар буни ақлдан озиш ёки бекорчилик,зерикиш деб ўйлашди, лекин йиллар ўтиб, бу эманзор ҳақиқий муҳаббат рамзига айланди.Қўлда яратилган дарахтзорнинг ўртасида улкан юрак шакли пайдо бўлди – Уинстон Хоуснинг хотинига бўлган муҳаббати қандай катта бўлса, шунчалик катта юрак шаклидаги дарахтзор қад кўтарди. (Ихтиёр Эхсонов саҳифасидан олинди).