May 3, 2020

Автомототранспорт воситасини олди-сотди шартномаси

Нотариал ҳаракатнинг соддалаштирилган тавсифи

Бир шахс бошқа шахсга машинани нақд ёки тўловни кечиктириши шартни билан сотади

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (фақат вояга етмаган номидан сотилса);
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
  3. Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
  4. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  5. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  6. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асли).
  7. Автомототранспорт воситаси кредит ҳисобига олинаётган бўлса, кредит шартномасини нусхаси керак бўлади.
  8. Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  9. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишочнома).
  10. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.

Юридик шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Юридик шахс ваколатли органининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
  3. Юридик шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда автомототранспорт воситасининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
  4. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китоб кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).
  5. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
  6. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
  7. Мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса).
  8. Ягона таъсисчи бўлганда, унинг турмуш уртоғи (эр/хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси.
  9. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  10. Автомототранспорт воситаси кредит ҳисобига олинаётган бўлса, кредит шартномасини нусхаси керак бўлади
  11. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.
  12. Баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва юқори турувчи ташкилотининг рухсати (агар юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлса) ҳам талаб қилинади.
  13. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахс)

Бошка шартлар:

  1. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
  2. Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини сотиш билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш автомототранспорт воситасининг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Сотувчи тарафдан:

  1. Мулкдор/ёки/Мулкдор ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишочнома орқали Мулкдорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)

Сотиб олувчи томонидан:

  1. Сотиб олувчи ёки Ишочнома орқали Сотиб олувчининг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомала лаёқати чекланган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.(зарур ҳолларда)

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи

  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автомототранспорт воситани бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси

Авто- мото- транспорт воситасини олди-сотди шартномаси

Бошқа шартлар ва талаблар

18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя (мукофот) қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно