January 31, 2022

Ўқиш натижаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2021 йил 22 июндаги "ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБ-ҲУНАР ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИШ ДАСТУРЛАРИНИ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ УЧУН МИКРОКРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги 388- сон қарорига мувофиқ

14. Ўқув дастурлари асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш истагини билдирган — электрон реестрга киритилган НТТлар ўқув курслари бошланишидан камида уч кун олдин туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ва ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги ваколатли офисларига расмий хабарнома йўллайди. Хабарномада ўқитиш жойи, ўқитиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва тингловчилари рўйхати илова қилинади.

НТТлар ўқув дастурлари доирасида тингловчиларни шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.

15. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.

16. НТТлар томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.

НТТлар ўртасида тингловчиларнинг давомати ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали ваколатли давлат органи томонидан реал вақт (онлайн) режимида мониторинг қилинади.

Ўқув жараёнлари танланма асосида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари, ваколатли давлат органининг ҳудудлардаги ваколатли офислари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.

17. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.

Ўқув курслари якунларига кўра тингловчилар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа тегишли ҳудудий ташкилот (идоралар)нинг вакилларини жалб қилган ҳолда реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарурий ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.

18. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда шакллантирилади.

19. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.

20. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ томонидан сертификат берилади.