January 31, 2022

Қоплаб бериш суммаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2021 йил 22 июндаги "ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБ-ҲУНАР ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИШ ДАСТУРЛАРИНИ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ УЧУН МИКРОКРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги 388- сон қарорига мувофиқ

21. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТлар сарфлаган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори Жамғарма томонидан компенсация қилинади.

Бунда, компенсация миқдори НТТ ва битирувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган харажатлар миқдори асосида амалга оширилади.

22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфлаган харажатларини қоплаб бериш учун НТТлар томонидан Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:

НТТ ва тингловчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (квитанция, чек ва бошқалар).

Мурожаатнома ва ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари асосида Жамғарма ва НТТлар ўртасида ўзаро шартнома тузилади.

Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, Жамғарма ва НТТ ўртасида шартнома тузилмайди ва бир иш куни ичида бу ҳақда НТТ ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.

НТТлар камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Жамғарма томонидан НТТларга белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.

НТТлар Жамғармадан олинган компенсация маблағларини сертификат олган битирувчиларга икки иш куни муддатида қайтариб беради.