February 24, 2020

Навоий вилоят иқтисодий судининг навбатдан ташқари Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Навоий вилоят иқтисодий судининг навбатдан ташқари Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Республика иқтисодий судларининг 2019 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги  Раёсатида берилган топшириқ ҳамда белгиланган вазифалар муҳокама қилиниб, маълумот ва ижро учун қабул қилинди.

Раёсат қарори билан Навоий вилоят, туманлараро (туман) иқтисодий судларида меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланганлиги инобатга олиниб, бу борада одил судловни амалга ошириш борасидаги вазифалар ҳамда ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, юқори инстанцияларда бекор қилинган ва ўзгартирилган ҳал қилув қарорлари, қарорлар юзасидан ҳар бир судья хулоса қилиб бориш амалиёти жорий этилиб, ҳар ой якунида барча судьялар иштирокида ўтказиладиган тезкор йиғилишда муҳокама қилиб борилиши;

-илк бор тайинланган судьяларни устоз-шогирд тамойили асосида тажрибали судьяларга буйруқ асосида бириктириш ҳамда улар билан алоҳида ишлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режаларини қайта кўриб чиқиш;

-Вилоят иқтисодий судининг инспекцион ишчи гуруҳи таркиби қайта кўриб чиқилиб, улар зиммасига вилоят ва туманлараро (туман) судлардаги ҳақиқий ҳолатни аниқлаш ва ўрганиш, шу билан бирга аниқланган камчиликларни амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан бартараф этиш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан иш режа ва дастур ишлаб чиқиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.