June 10, 2020

"СУД ВА ЁШ ТАДБИРКОРЛАР"

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Камолов, Навоий шаҳар маъмурий суди раиси Ў.Ҳайдаров ва Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғофуров томонидан Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Навоий вилояти бўлинмаси билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 10 июнь куни “Суд ва ёш тадбиркорлар” мавзусида вебинар ташкил қилинди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида ёш тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қийнаётган саволларига жавоб бериш, юзага келган муаммоли масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ташкил қилишга асосий эътиборларини қаратиш мазкур тадбирнинг ташкил қилинишидан кўзланган асосий мақсад бўлиб ҳисобланди.

Вебинар замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолатда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиниб, “онлайн” режимда ўтказилиши ёш тадбиркорларнинг вақтини тежаши ва уларнинг турли кўринишдаги оворагарчилигини олдини олиш билан аҳамиятли бўлиб, уларнинг фаол иштироки билан эсда қоларли бўлди.

Мазкур тадбир жараёнида судьялар ёш тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилаётган сай-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Тадбир якунида ёш тадбиркорлар томонидан судьяларга миннатдорчилик билдириб ўтилди.

Кармана туманлараро иқтисодий суди

девонхона мудири Х.Ниязов