ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ

Навоий вилоят “Сувоқова” ДУК ________________ туман филиали номидан Низом асосида фаолият юритувчи раҳбар ________________________________ кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталувчи бир томондан, кейинги ўринларда “Ижрочи” деб аталувчи фуқаро ________________________________________ иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. “Ижрочи” “Буюртмачи”нинг топшириғи билан ушбу шартномада келишилган ва кўрсатилган хизматларни кўрсатишни (бажаришни), “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар ишлар учун шартнома шартларида кўрсатилган тартибда амалдаги қонунчилик бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Ушбу шартномага кўра “Ижрочи” томонидан кўрсатиладиган хизматлари:

1.2.1. “Ижрочи” “Буюртмачи” томонидан ўзига бириктирилган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларида сув ўлчаш асбобларида пломбаларнинг бутлиги, ўрнатилган ёки ўрнатилмаганлигини, уларнинг яроқлилигини назорат қилиб боради ва сув ўлчаш асбобидаги кўрсаткичларини ойма ой “Буюртмачи”га Water Control дастурининг мобил иловаси орқали (online) тақдим этади;

1.2.2. “Ижрочи” томонидан ҳудудларда истеъмолчиларни таъминланиш категорияси (ободонлаштириш коди)нинг ҳаққонийлигини кўриб чиқиш, бундан истеъмолчиларнинг сув олиш манбааси қаердалиги (ободонлаштириш кодлари: кўча колонкаси-1, ҳовли колонкаси-2, ички сув тармоғли, раковинали, унитазли ва мойкали ўйлар-3, канализация ўтказилган уйларда ички сув тармоғи ва раковина (мойка)ли ва унитазли бўлган турар жойлар-4, сув тармоғи, канализация ўтказилган, ваннали, марказий иссиқ сув таъминотига уланган турар жойлар-5), шунга асосан ҳар ойлик ҳаққоний истеъмол келтириб чиқишини назорат қилиш;

1.2.3.“Ижрочи” ўзига бириктирилган ҳудудлар бўйича аҳолидан, яъни жисмоний шахсларнинг ичимлик суви истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундирилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқади, лозим бўлганда аҳолини (истеъмолчини) эҳтиёжидан келиб чиқиб, жойларда тегишли тартибда нақд пулларни ва терминал орқали тўловларни қабул қилади ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилган мобил иловасидаги “МУНИС” электрон тўлов орқали кунлик “Буюртма”чининг банк ҳисоб-рақамига ўтказиб боради;

1.2.4. Жисмоний шахслар(истеъмолчи)ни ҳар бири билан шартнома расмийлаштиради, расмийлаштирилган шартномаларни кунлик сув таъминот бўлими (отд.сбыт)га етказиб берилади, ҳар уч ойда тўлиқ хатловдан ўтказиб, ўтказилган ҳатлов далолатномаларига асосан маълумотларни кунлик “Буюртма”чига Water Control дастуридаги мобил иловаси орқали (online) киритиб боради.

1.2.5. Ичимлик суви истеъмолчилари билан тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб боради, мавжуд қарздорликларни бартараф этиш бўйича истеъмолчиларга ёзма равишда огоҳлантириш хатлари тақдим этади ҳамда тақдим этилган огоҳлантириш хатларини 3 (уч) кун ичида сув таъминоти бўлимига топширади;

1.3. Хизматлар кўрсатиш муддати:

1.3.1. Ушбу шартнома 2020 йил "01" январдан 2020 йил "01" апрелгача амал қилади ва бунда “Ижрочи” хизматларни муддатидан олдин ҳам кўрсатиш ҳуқуқига эга.

II. ШАРТНОМА НАРХИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ

2.1. “Буюртмачи” “Ижрочи” томонидан кўрсатилган хизмат учун у томонидан филиал ҳисобига сув истеъмолидан туширилган маблағдан 10 (ўн) фоиз миқдорида ҳақни тўлаб бериш мажбуриятини олади.

·           Бунда, “Ижрочи”га белгиланган режа бўйича ва ундан ортиқ терилган (ундирилган) пул тушумининг 10 % фоизи миқдорида хизмат ҳақи белгиланади, режада белгиланган сумманинг 50 (эллик) фоизидан 70 (етмиш) фоизигача миқдорда пул маблағи унрдирилса, ундирилган маблағнинг 8 (саккиз) фоизи, режада белгиланган сумманинг 50 (эллик) фоиздан кам миқдорда пул маблағи ундирилса 6 (олти) фоизи миқдорида хизмат ҳақи олиши белгиланади.

·  “Ижрочи”га ҳисобланган хизмат ҳақидан қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ ва ажратмалар ҳисобланади.

·  “Ижрочи” томонидан аҳолидан сув истеъмоли учун тўловларни нақд кўринишда қабул қилиниш банк томонидан ажратилган термопринтерлардан чек бериш йўли билан амалга оширилади.

·  Жисмоний шахслар (истеъмолчи) томонидан истеъмол қилинган ичимлик суви бўйича қарздорликларни ундирилиши юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳамда бошқа турдаги ҳужжатлар “Буюртмачи” томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар ишлаб чиқилади ва унинг бажарилишини таъминлаш учун “Ижрочи”га тақдим этилади.

·  “Ижрочи” ўзига бириктирилган ҳудудда ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолатларини аниқлаб, далолатнома тузиб, тармоқдан узилгандан сўнг, етказилган зарар тўлиқ ундирилгандан кейин, ундирилган зарар суммасининг 10 (ўн) фоизи, лекин меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробаридан ошмаган миқдорида рағбатлантириш тўлаб берилади.

2.2. “Ижрочи” томонидан кўрсатилган хизматлар учун “Буюртмачи” тўловларни тўлаш хизмат кўрсатувчи банк томонидан очилган пластик карточкасига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. “Ижрочи”нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

3.1.1. Хизматларни лозим даражада сифатли кўрсатиш;

3.1.2. Ўзига бириктирилган ҳудудлардаги дебитор қарздорликлар юзасидан, шунингдек, истеъмолчиларда сув ўлчагич асбоблари ўрнатилганлиги, уларнинг яроқлилиги ҳамда кўрсаткичлари юзасидан тегишли маълумотларни ва ҳисоботларни (муддатининг кўрсатинг ?) “Буюртмачи”га тақдим этиб бориш;

3.1.3. Ўзига бириктирилган ҳудудда содир бўлган ҳалокатли (авария) ҳолатлари юз берганда “Буюртмачи”ни шу куннинг ўзида хабардор қилиш;

3.1.4. Хизматларни тўлиқ миқдорда ва ушбу шартнома шартларида ҳамда унга илова тариқасида берилган ҳужжатларда кўрсатилган муддатда кўрсатиш ёки бажариш;

3.1.5. Истеъмолчи ва “Ижрочи” ўртасида йиғилган пуллар истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида кам ёки кўп киритилмаслиги ёхуд йиғилган пуллар ижрочининг банк айланмаси ва истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами билан бир хил бўлишини таъминлаш;

3.1.6. “Ижрочи” “Буюртмачи” билан келишилган муддатда ҳисоботларини тўғри ва сифатли топшириш;

3.1.7. “Ижрочи” хизматлар кўрсатиш жараёнида кўрсатилган хизматлар натижасининг сифати ёмонлашувига олиб келган ва ушбу шартнома шартларидан чекинишга йўл қўйган бўлса, “Буюртмачи”нинг талабига кўра барча аниқланган камчиликларни бир ой давомида ёки камчиликлар бартараф этилгунга қадар ўз ҳисобидан ва текинга бажариш;

3.1.8. “Буюртмачи” томонидан белгилаб берилган ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган хизматларни шахсан ўзи кўрсатиш (бажариш);

3.1.9. “Ижрочи”га берилган товар моддий бойлик (терминал, термопринтер ва банк ва “Буртмачи” томонидан тақдим этилган мобил иловаларга бириктирилган логинлар, пароллар ва ҳ.к)ларни асраб-авайлаб ишлатиши ва жавобгар этиб белгиланади;

3.1.10. Зарур ҳолларда “Буюртмачи”нинг топшириғига кўра, филиал ходимлари иштирокида мониторинг ёки хатлов ўтказишда иштирок этиш.

3.1.11. Ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчилар томонидан ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолатларини аниқланган тақдирда, тегишли тартибда ҳужжатлар (далолатнома) расмийлаштирган ҳолда сув тармоқдан узиш чораларини кўриш ва ушбу ҳужжатларни уч (уч) кун ичида сув таъминоти бўлимига тақдим этиш.

3.2. “Буюртмачи”нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

3.2.1. “Ижрочи” томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ва моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш;

3.2.2. Хизматларни тўлиқ миқдорда ва сифатли кўрсатилишини талаб қилиш;

3.2.3. “Ижрочи” томонидан тақдим этиб бориладиган маълумотлар ва ҳисоботларни умумлаштириш ва уларнинг натижалари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

3.2.4. Кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни ушбу шартномада белгиланган тартибда ва кўрсатилган нархлар бўйича ҳисобот ойи тугагандан кейин 30 (ўттиз) кун ичида амалга ошириш;

3.2.5. “Ижрочи” томонидан истеъмолчиларнинг аниқланган (муддати ўтган ёки ўзоқ вақтдан буён тўланмасдан келинаётган) қарздорликлари, ноқонуний ёки ўзбошимчалик билан сув тармоғига уланганлик ҳолатлари юзасидан тақдим этган ҳужжатлари бўйича қонунчиликда белгиланган муддатда ва тартибларда уларни ундириш чораларини кўриш;

3.2.6. “Ижрочи”га мазкур шартномага асосан белгиланган хизмат ҳақини, рағбатлантиришларни кўрсатилган муддатларда тўлаб берилишини кафолатлайди ва амалга оширади.

3.2.5. Исталган вақтда “Ижрочи”нинг фаолиятига аралашмаган ҳолда кўрсатилаётган хизматлар, бажарилаётган ишларнинг бориши ва сифатини текшириш;

3.2.6. Зарур ҳолларда “Ижрочи”га ҳар кунлик хизмат кўрсатиш бўйича вақт белгилаш ҳамда ишлар бажарилаётган жойда бўлишини назорат қилиш;

IV. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

4.1. “Ижрочи” хизматларни ушбу шартномада белгиланган шартларда ва кўрсатилган муддатларда бажармаганлиги ёки кўрсатмаганлиги учун “Буюртмачи”га етказилган зарарни тўлиқ қоплайди ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан бажарилмаган мажбуриятлар миқдорининг 5 (беш) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

4.2. “Ижрочи” қуйидаги ҳолларда, яъни мазкур шартнома бўйича “Буюртмачи” тегишли шарт-шароитлар яратиш ва моддий-техника жиҳозлари билан тўлиқ таъминламаганда жавобгар бўлмайди.

4.3 “Ижрочи”га бириктириб берилган худудларда истеъмолчилар билан шартнома расмийлаштирмасдан ноқонуний ичимлик сувидан фойдаланишига йўл қўйиб берса, ҳисоблагич кўрсатгичлари олинмаса, шартнома шартлари бажарилмаган деб топилиб “Ижрочи” билан шартнома бекор қилинади.

4.4. “Буюртмачи” ушбу шартномада келишилган муддатдан кейин 30 кун давомида ҳисоб-китобларни амалга оширмаса ёки рағбатлантиришлар билан таъминламаса “Ижрочи”га тўлов кечиктирилган сумманинг 5 (беш) фоизи миқдорда жарима тўлайди.

4.5. “Буюртмачи” қуйидаги ҳолларда, яъни мазкур шартнома бўйича “Ижрочи”нинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда жавобгар бўлмайди.

4.6. Етказилган зарарларини қоплаш ва неустойка тўлаш Тарафларни ўзларига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарилишидан озод қилмайди.

4.7. Тарафларнинг ушбу шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилади.

4.8 “Ижрочи”га бириктириб берилган ҳудудни мониторинг қилиш вақтида ноқонуний истеъмолчилар аниқланса, истеъмолчига берилган чек (квитанция) билан банк айланмаси ва Water Control дастурига “МУНИС” тизими орқали келиб тушган тўловлар бир хил акс этмаганлик жавобгарлиги масаласи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

V. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Ушбу шартномани бажариш чоғида ва бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган низолар ҳамда келишмовчиликлар Тарафлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.

5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаган тақдирда Тарафлар келишмовчиликларни судгача тартибга солишнинг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиботини амалга оширганларидан сўнг уларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишлилик ҳамда тааллуқлилиги бўйича Судга мурожаат этилади.

VI. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

6.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради ва 2020 йилнинг 31 март кунига қадар амал қилади.

VII. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР ВА ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

7.1. Мазкур шартномани ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда меҳнат тўғрисида қонунчилигидан келиб чиқадиган муносабатлар тадбиқ этилмайди.

7.2. “Ижрочи” ушбу шартнома ва унга илова тариқасида берилган чора-тадбирлар режалари, дастурлари, шунингдек бошқа тартибдаги мажбуриятларни кунлик ва ойлик бажарилиши юзасидан тегишли маълумотларни ҳамда ҳисоботларни кейинги кундан кечиктирмасдан “Буюртмачи”га тақдим этади.

7.3. “Ижрочи” ўзига бириктирилган ҳудуддаги дебитор қарздорликларни ўз вақтида ундирилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.

7.4. “Ижрочи” томонидан ичимлик суви сув ўлчагич мосламаси кўрсатгичи асосида ҳисоб-китоб қилади. Сув ўлчагич мосламаси ишламай қолса ёхуд ўрнатилмаган бўлса, “Қоидалар”нинг 87-банди “а” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги № 300-сонли қарорига асосан амалдаги тарифнинг 1,5 баравари миқдорида қўшимча ҳисоблананиши асосида хисоб-китобни амалга оширади.

7.5. “Ижрочи” томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда “Бюртмачи”нинг талабига асосан шартнома муддатидан олдин бир томонлама бекор қилинади.

7.6. “Ижрочи” томонидан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ёзма равишда мурожаат этиш йўли билан амалга оширилади. Бунда шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилган ёҳуд мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, унинг бажариб бўлмаслик сабаблари кўрсатилиши шарт. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш сабаблари Тарафлар иштирокида кўриб чиқилади ва тегишли тартибда расмийлаштирилади. Шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган бўлса, шартнома муддатидан олдин бекор қилинишига йўл қўйилади. Агар, шартнома бўйича мажбуриятлар тарафларнинг бири томонидан бажарилмаган бўлса, уни тўлиқ бажарилиши бўйича тегишли чоралар кўрилади ва ушбу ҳолат бўйича келишувга эришилмаган тақдирда шартноманинг V-бўлимида назарда тутилган йўналишда ҳал қилинади.

7.7. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин тарафлар ўртасидаги мажбуриятларнинг бажарилиши ўз-ўзидан тўхтатилади. Бунда тарафларнинг ёзма равишдаги розиликлари талаб этилмайди.

7.8. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки тарафларнинг талабига кўра муддатидан олдин бекор қилинганда “Буюртмачи” томонидан “Ижрочи”га берилган моддий-техника жиҳозлар ва бошқа филиалга тегишли буюмлар қабул қилиш ва топшириш ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бу ҳолат тарафлар томонидан бажарилмаган тақдирда етказилган зарарни ўрнини қоплаш учун амалдаги қонунчиликлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёҳуд судга мурожаат этилишига асос ҳисобланади.

7.9. Ушбу хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартнома ҳисобланиб, унинг бажарилиши тартиби Меҳнат кодекси ва қонунчилигидаги нормаларга, шунингдек, муносабатларга тадбиқ этилмайди.

7.10. Мазкур шартнома бўйича иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.

7.11. Ушбу шартнома икки нусхада тузилиб, иккала нусха бир хил кучга эга ва ҳар бир Тарафда ушбу шартноманинг бир нусхаси сақланади.

ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ

“Буюртмачи”

“Ижрочи”

Навоий вилоят “Сувоқова” ДУК ___________________________ филиали

__________________________________

__________________________________

Манзили: ___________________________

____________________________________

Манзил: __________________________

__________________________________

Тел: _____________ Факс:_____________

Тел: _____________________________

____________________________________

Паспорт маълумотлари: ____________

_________________________________

Филиал раҳбари: _____________________

_________________________________

Имзо: _______________________

Имзо: ___________________________

М.Ў.

«___»___________ 2020 йил

«___» ___________ 2020 йил