June 4, 2021

Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери

"Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси 2021 йил июнь-декабрь ойларига қадар давом этади.

Акцияни ўтказишдан мақсад:
“Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш.

Акция давомида қуйидагилар амалга оширилади:
Ø ҳуқуқларини тушунтириш тадбирлари ўтказилади;

Ø фермерларнинг мурожаатлари ўрганилади;

Ø муаммоларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилади;

Ø қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Акция ўтказиш механизмлари:

1) Акцияни ўтказишни Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ва тадбирлар йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилади;

2) Амалга ошириладиган тадбирлар бўйича материаллар тўплами тайёрланади;

3) Ишчи гуруҳ аъзолари акция ўтказиш бўйича ўқитилади;

4) Акция доирасида тадбирлар график асосида амалга оширилади.

5) Акция натижалари умумлаштирилади ва тегишли ҳисоботлар тайёрланади.

Акция доирасида тарғибот тадбирлари қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Ø ОАВ

Ø ижтимоий тармоқлар

Ø манзилли ва сайёр тадбирлар

Ø интерактив усуллар

Ø онлайн ва офлайн мулоқот платформалари