"Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси жойларда
Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилнинг июнь-декабр ойлари давомида респуб-лика бўйлаб "Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
Мазкур акция доирасида фермерларга ҳуқуқлари тушунтирилади, уларнинг муро-жаатлари қабул қилинади, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юза-сидан таклифлар тайёрланади.
Олтинкўл туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий акция доирасида Олтинкўл ту-манидаги С.Ашуров массивида жойлашган фермер хўжаликларида ҳуқуқий тар-ғибот тадбирлари ўтказилди.
Учрашувларда Адлия вазирлигининг бу ташаббуси ҳақида маълумот берилиб, фермерларга ҳуқуқлари ва уларнинг кафолатлари тушунтирилди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Фермерлар билан бўлган учрашувларда уларнинг мурожаатлари ҳам қабул қилинди. Хусусан, "Жалилбой саҳоват" ф/х балиқчилик йўналишини ҳам йўлга қўйган. Энди етиштирилган балиқ маҳсулотларини бозорга чиқариш зарур. Фермер ушбу масалада ёрдам сўрамоқда. Мурожаат иш юритувига олинди.
Олтинкўл тумани. 2021 йил, 8 июнь.