July 22, 2020

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ўзгаришлар.

Коронавирус инфекцияси кенг таркалишига карши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигини олдини олиш, шунингдек фукароларнинг хаёти ва соғлигини муҳофаза килиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 22 июлъ куни «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар туғрисида» 449-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга мувофиқ:

  • тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари хамда цинк, магний, селен ёки витамин "Д" моддаларини сақловчи биологик фаол кўшимчалар импорт килинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонлар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ⠀(импорт килинганда) ва реализация килиш;
  • рўйхатдаги дори воситаларини импорт қилганда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлари, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

  1. маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади ҳамда ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида агентликка тақдим этишлари;
  2. дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида халқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган холда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни такдим этишлари шарт.

Бундан ташқари, Қарорда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилиши кўзда тутилган.

Бунда, айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга рухсат Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараккиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

Шу ўрнида шуни айтишимиз жоизки, шундай таҳликали вазиятда ҳукуматимиз томонидан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида бир қатор қўшимча чора-тадбирларни амалга ошираётганлигини бир жасорат сифатида қабул қилиб, уларга қатий равишда риоя қилган ҳолда, ўзимизни ва оила аъзоларимизни коронавирус деб ном олган тилсиз ёвдан ҳимоя қилиш орқали мамлакатимизни юзага келиши мумкин бўлган таназзулли ҳолатдан сақлаб қолишимиз мумкин. Шунинги учун барчамиз, юртимиз равнақи йўлида бирлашиб бу иллатни биргаликда енгишимиз керак. Ишонинг, биз буни уддалаймиз. Чунки, биз буюк ўтмишга ега халқмиз.