February 17, 2020

“Олтинсой туманидаги ҳолатлар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилгани юзасидан Олий Мажлис олдида тушунтириш ва изоҳ б...

НУРИДДИН ЗАЙНИТДИНОВ:

“Олтинсой туманидаги ҳолатлар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилгани юзасидан Олий Мажлис олдида тушунтириш ва изоҳ бериши керак”

Олтинсой туманидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортирилиши ва истефога чиқиши шарт!

Ақлсизлик ва шошма-шошарлик билан қилинган тадбирлар фуқаролар ҳуқуқлари ва манфатлари бузилишига олиб келган. Мактаб ўқувчиларига, яъни вояга етмаган фуқароларга нисбатан содир этилаган ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайман ва хизмат ваколатидан четга чиқиш деб баҳолайман.

Расмий баёнотларда бундай ҳолатларни акс эттирилмагани, бир ёқламаликни кўрсатмоқда.

Ўзбошимчалик ва фрибгарлик билан ер сотганганлардан хужжатсиз ер олиб, камига у ерда уй қурган, кегин уй ноқонуний ва бузилиши маълум булганда фуқаролар иккитомонлама айбсиз айбдор бўлиб қолган. Камига уларни фарзандаларига шу сабаб, таъзиқ ва босим ўтказилиши Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоясини таъминланиши борасида шунча олиб борилаётган ишларни қайсидир маънода йўққа чиқаришга уриниш деб қабул қиламан.

Бундай Ички ишлар органлари ходими номига доғ тушириб, олиб борилаётган сиёсатни англаб етмайдиган, эскича ишлаш усулибидан қутила олмаган ходимлар борлиги ИИВ тизими имижи ва номига путр етказади деб ҳисоблайман.

Ички ишлар органларининг ҳар бир ҳодими Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларига қатъи ва сўзсиз итоат этган ҳолда ўз фаолиятини олиб бориши, келгусида бундай ҳолатлар йўл қўйилмаслиги лозим.

Нуриддин Зайнитдинов,
Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати,
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари.

📲 Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/online_gazeta

Мурожаат учун👇
🤖 @online_gazeta_bot