February 6, 2020
Талабалар янги тартиб бўйича қанча стипендия олади? (жадвал)
Вазирлар Маҳкамасининг 31 январдаги қарори билан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилгани хабар қилинганди.
«Хуқуқий ахборот» каналига кўра, қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан:
- давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);
- семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;
- семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).
Қарор билан олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари тасдиқланди.
Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари учун талабаларнинг ўзлаштириш баҳоларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган стипендиялар миқдори белгиланди.
📲 Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/online_gazeta
Мурожаат учун👇
🤖 @online_gazeta_bot