January 24, 2020

Президент: «Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллалар тезкор Интернет билан таъминланади»

Парламентга Мурожаатномада янграган ушбу сўзлар Ўзбекистоннинг янги асрдаги тараққиёт даражасини белгилаб бериши керак, деб ўйлайман. Чунки юқори тезликли интернет мамлакатимиздаги барча мактабларга етиб борса, бундан ўша ҳудуддаги аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам, тиббиёт муассасалари ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ўз навбатида, аҳолининг ахборот технологиялари бўйича саводхонлик даражаси ошишига хизмат қилади.

Хозир интернет асри кириб келганига 20 йил бўлган бўлсада, бугунги кунда аҳолининг атиги 10 фоизи кенг тармоқли интернет тармоғига улангани ҳақида маълумотлар бор. Давлат раҳбарининг ишонтиришича, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 2 баробарга ошади. Бунда 12 мингта соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим муассасаси, мактаб юқори тезликдаги интернетга уланади (ҳозирда 7 мингтаси уланган).

Рақамли иқтисодиётни энг примитив фундаментлари бўлган электр таъминоти ва юқори тезликдаги интернетни ривожлантимай туриб, рақамли иқтисодиётни, жумладан, электрон савдо, давлат хизматлари, "электрон хукумат" тизимини ривожлантириб бўлмайди.

"Онлайн газета!" каналига обуна бўлиш учун қуйидаги ҳавола бўйича ўтинг👇
https://t.me/online_gazeta

Мурожаат йўллаш учун ботга мурожаат қилинг👇
@online_gazeta_bot