February 2, 2020

Ўзбекистонда каллали вирусолог қолмаганми ёки Соғлиқни сақлашда фақат каллаварамлар қолганми?

Коронавирус - ҳозирги кунда энг глобал эпидемия бўлиб турибди. Тўғри кеча Францияда унга қарши вакцина топилгани хақида хабар берилди. Аммо у хали тажриба босқичида турибди. Ягона эпидемиядан сақланиш чораси Инфекцияни юқтирган одамни алохидалаш. Изоляция.

Коронавирус - ҳозирги кунда энг глобал эпидемия бўлиб турибди. Тўғри кеча Францияда унга қарши вакцина топилгани хақида хабар берилди. Аммо у хали тажриба босқичида турибди. Ягона эпидемиядан сақланиш чораси Инфекцияни юқтирган одамни алохидалаш. Изоляция.

Энди Хитойдан қайтаётган ватандошларимизга текширувига келадиган бўлсак. Аввало бу ватандошларимиздан узр сўраган ҳолда уларни қаттиқроқ текшириш лозимлигини айтмоқчиман. Аммо қайтаётган фуқаро ва тадбиркорлар айтишича уларни жиддий бирор текширувдан ўтказилгани йўқ.

Нима эмиш ТЕПЛОВИЗОР да масофадан туриб текшираётган эмиш. Маълумот учун айтаман Тепловизор бу масофдана инсон хароратини аниқловчи аппарат. Дархақиқат аеропортда бу орқали инсон хароратини ўлчаши мумкин. Аммо соғлиқни сақлашдагилар озроқ каллани ишлатишганда эди бу етарли эмаслигини тушунишар эди.

1. Коронавирус юққандан сўнг иситма чиққунича 14 кунгача вақт ўтади. Бу инкубацион давр дейилади. Яъни касаллик организмда ривожланиш даври. АММО ЎША ИСИТМА ЧИҚҚУНИЧА ХАМ КОРОНАВИРУС ЮҚИШДА ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ. Яъни фақат иситма чиқиши билан белгилаб бўлмайди. Хозиргача минглаб ватандошларни фақат тепловизор орқали ўтқазишди.

2. Ўша ўтаётган одам Харорат туширувчи дори ичиб олган бўлиши мумкинку! АГАР ХАРОРАТ ТУШУРИВЧИ ДОРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН БЎЛСА У БЕМАЛОЛ ТЕКШИРУВДАН БИЛИНТИРМАСДАН ЎТИБ КЕТАДИ! Куни кеча хитойдан Краснадорга қайтган қиз ўз инстаграм сахифасида айнан мана шундай усулда тепловизордан ўтиб олганини ёзиб қолдирган. Унда учишдан олдин ГРИПП белгилари бўлган.

3. Айрим одамларда Коронавирус белгиларида УМУМАН ИСИТМА ЧИҚМАСЛИГИ МУМКИН! Хар бир одам индивидуалку. Кимдадур иситма чиқмай ўтиши хам мумкин. Ахир улар хозирда уйларида қўни қўшни, яқинлари, қариндошларига юқтиришни бошлаган бўлиши мумкинку.

Ғазабим келгани жойи Нахотки шу фикр Ўзбекистондай давлатдаги бирорта Вирусолог, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари калласига келмаган? Ўзи шундоғам бошқа вазиятларда жаа ишларингни қойиллатиб қўйганларинг йўқ. Хеч бўлмаса шундай вазиятларда каллани ишлатинглар! Эртага Худо кўрсатмасин вирус чиқадиган бўлса ҳам ишларингни зўр бажаришларингга ишонч йўқ!

Хитойдан учиб келган хар бир инсонни алохида клиникага жўнатиб, изоляторга олиб экспресс усулларда вирусга текшириб кейин жўнатса бўлмайдими? Ишонч хосил қилиш жуда мухимку хозир!!!

ХАЙФ СИЗГА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ДЕГАН НОМ!

®Абдулазизхон Акрамов. Шифокор

📲 Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/online_gazeta

Мурожаат учун👇
🤖 @online_gazeta_bot