Психиатр қабулига олиб келинган фуқаро ўзини иккинчи қаватдан ташламоқчи бўлди
16 январь куни Телеграм мессенжеридаги айрим каналларда Амударё туманида психиатр қабулига келган ёши тахминан 40-45ларда бўлган фуқаро поликлиника биносининг иккинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги ҳақидаги видеолар тарқалган эди, деб хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.
Аниқланишича, шу куни соат тахминан 08:30ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинида яшовчи шахс профилактика инспектори лейтенант А.Юлдошевга телефон орқали мурожаат қилиб, унда акаси Қ.Э.нинг руҳий касаллиги қўзғагани сабабли ўзига пичоқ урмоқчи бўлаётганини маълум қилган.
Профилактика инспектори А.Юлдошев чақирилган манзилга етиб борганида, ҳақиқатдан ҳам, фуқаро Қ.Э. ўз уйида ошхона пичоғини ўзига урмоқчилигини айтиб, бақир-чақир қилаётганига гувоҳ бўлган ва фуқарони тинчлантириб, унинг қўлидаги пичоқни олиб қўйган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уни руҳий касалликлар шифохонасига олиб борган.
Туман марказий шифохонасининг иккинчи қаватида ушлаб турилган вақтида фуқаро Қ.Э. қочиш ниятида иккинчи қават деразасини ошиб ўтиб пастга сакрамоқчи бўлган вақтида профилактика инспекторлари А.Юлдошев ва М.Дусенбаев уни ушлаб қолган.
Фуқаро Қ.Э. шу куннинг ўзида куни Нукус шаҳридаги руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган, дейилади хабарда.
Бокс. Шохжахон Эргашев - Адриан Эстрелла. Жанг 1-раун ўзида Шохжахон фойдасига якунланди!
"Онлайн газета!" каналига обуна бўлиш учун қуйидаги ҳавола бўйича ўтинг👇
https://t.me/online_gazeta
Мурожаат йўллаш учун қуйидаги ботга мурожаат қилинг👇
@online_gazeta_bot