January 29, 2020

Навоий шаҳридаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси раҳбар кадрлар Иброхим Гадоев ва Нурқобил Юсуповларнинг ноқонуний ҳаракатларидан НОРОЗИ!

Из Facebook

Манбаа: 👇https://www.facebook.com/groups/127663087931436/permalink/489017918462616/


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига.
Навоий шаҳридаги 8-сонли БМСМнинг бир гуруҳ жамоаси Томонидан (+998934324891)
Ш И К О Я Т А Р И З А
Внимание!!! Сохраните следующие данные

Номер обращения 7797-s/20

Код обращения 8dfccd900f

Муҳтарам Президент! Биз мактаб жамоаси мактабимизнинг раҳбар ходимлари директоримиз Гадоев Иброҳим ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Юсупов Нурқобилларнинг жамоамизда носоғлом муҳитни келтириб чиқарар даражадаги ноқонуний ҳаракатларию, раҳбар сифатидаги адолатсизликларидан норозимиз. Чунки бу ҳолатлар жамоа орасида ўзаро келишмовчиликлару нотинчликларни келтириб чиқараётир. Ходимларга “Картани очиб ўйнанглар!” дея жамоадагиларни бир-бирига гиж-гижлайди. ”Раҳбар кадрларимизни дарсларни тақсимлашдаги адолатсизлиги ва ўзларига дарс соати ёзиб олиб, умуман соатларни ўтмаганлик ҳолатлари, тағин штатларда ҳам мутлақо бизда ишламаган ходимларга маош тўланганлик каби қонунбузарлик ҳолатларини тасдиқловчи қўлимизда барча асосларимиз бор. Очилов Анвар, Куролов Улуғбек Каримович каби 3 нафар биз танимаган умуман кўрмаган ходимларга штатда қўйилиб маош тўланаётганлик ҳолатини қандай тушуниш мумкин? У ҳам етмагандек Юсупов Нурқобил ўзи ўтмаган дарс соатларига маош олиб журнални кастюмер вазифасида ишлаб кетган Одина Очиловага тўлдиртирганлигини исботловчи шунингдек айрим ўзигагина тегишли ходимлардан таъмагирлик асосида пул маблағлари олганлигини исботловчи далиллари қўлимизда мавжуд. Тағин Юсуповни мутахассислиги баян яъни халқ чолғуси бўлсаям фортапиано фанларидан иллюстраторлик дарсларини олган. 0,5 ставка юқори синфларга дарслари бор, бироқ умуман дарс ўтмайди на директор ва на Юсупов. Директор Иброҳим Гадоевни ҳам тасвирий санъатдан 0,5 ставка дарс соати бору у ҳам мутлақо дарс ўтмайди. Журналларини ҳам кимлардир тўлдириб беришади. Юсуповни лавозимига номуносиблиги шундаки жамоадагиларни бир-бирига гиж-гижлаб турли можаролар келтириб чиқарилишига сабаб бўлиб келади. Мактабимизда заҳирада ўқитувчиларга тақсимланмаган дарс соатлари мавжуд бўлиб, уларнинг тақдири жамоага номаълумлигича қолаётир. Иш талаб қилишда ҳам ўзигагина тегишли бўлган ходимларни иш жараёнини мутлақо назорат қилмай манфаатдорлиги бўлмаган ва вазифасини бажариб турган ходимларга нисбатан эса доимий босим ўтказиб келади. Мактабда тозалик ва ободонлаштириш ишларига мутлақо эътибор қилинмайди. Мусиқа асбобларию, фойдаланиладиган мебеллар ҳаттоки жалюзи пардалари ҳам таъмирталаб ҳолатга келиб яроқсизланиб қолган. Деразалар доимий чанг босиб ётади. Ҳожатхоналар ишламайди скочлаб қўйилган. Директор шахсий автомашинасини доимий равишда мактаб ходимларига ювдиради.
Мен Мухторова Н.С. 2017 йил ва 2018 йилда ўтказилган республика кўрик танловларида ўқувчиларим билан иштирок этиб ўрин олиб келганимиздан сўнг менга рағбат учун “устама ёзаман фақат мактабга бир миллион сўм атрофида нархга эга бўлган акардион чолғу асбобини олиб берасиз” дея Юсупов менга шарт қўйди. Мен бунга норози бўлиб бажармаганимиз учун қастдан маошимизни ҳам кесиб ташлади.
Биз Иззатуллаев Алишер, Мирзаев Дилшодларга ҳам ўз меҳнатимиз билан олаётган устама пулимиз эвазига “ ҳар ойига юз минг сўмдан менга берасанлар” деб туриб олди. Биз бунга норози бўлиб бажармаганимиз учун қастдан маошимизни ҳам кесиб ташлади. Юсуповни ўзи эса кун давомида ўз вазифасини бажариш ўрнига нардо ўйнаб ўтиради спиртли ичиб келади ва ёки. Хуллас мутлақо раҳбар сифатида мутлақо сазовор эмас. Ишга ҳам хоҳлаганда келишади хоҳламаса йўқ.
Мактаб раҳбарияти 2019 йилнинг май ойида 35 нафарга яқин ўқитувчилардан хўжалик мудири Пўлатов Рустамнинг пластик карточкасига клик орқали 81 минг сўмдан обуна учун мажбурий пул ташлатишди. Бироқ қайси газеталигию мактабимизга қандай ва қаердан келаётганини ҳам билмаймиз.
Мактабда янги келган ўқитувчи ва декрет таътилидан қайтган А.Исматова ва Карина Темироваларга дарс соатига қўшимча қўшиш эвазига 30 нафар 1-синф ўқувчиларига совға олиб беришга мажбур қилинган.
Биз ўқитувчилар 2018 йилда республика ансамбллар кўрик танловидан ўқувчиларимиз билан фахрли ўрин олиб совға сифатида олинган 3 та телевизор бизнинг розилигимизсиз асоссиз равишда ҳеч бир ҳужжатсиз мактаб мулкига айлантириб қўйилди. 3 йилдирки, биз ходимларга йил давомидаги ҳ��ч бир байрамларда мукофот ва ёки рағбат пуллари берилмай келинаётир.
Мен Суннатова Камоладан Юсупов мактабда ўқийдиган ўғлининг мактабидан берилган расм чизиш вазифасини бажаришни чизишни талаб қилади. Бу эса ишчи кучини эксплутация қилишдан бошқа ҳаракат эмас.
Муҳтарам Президент! Биз мактаб жамоаси Гадоев И ва Юсупов Н каби қонунбузар ва адолатсиз раҳбар сифатида ходимларга ибрат бўла олмайдиган ўз ишига масъулиятсиз раҳбарлар билан ортиқ ишлашни истамаймиз. Ҳар иккала раҳбар томонидан бизнинг ноҳақ топталган ҳуқуқларимиз қонуний тартибда ҳимояланиб, ҳар иккалага раҳбарларга ҳам қонунбузарликлари учун тегишли тартибда қонуний жавобгарликка тортилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўраймиз. Чунки уларнинг жамоадагиларга нисбатан табақаланиш, ўзаро манфаатдорлик иллатлари ортидан муҳит бузилиб бўлди. Қолаверса Гадоев билан Юсупов аввалдан низолашиб келган. Илгариги жамоаларида ҳам турли низоларга ҳам сабаб бўлишган экан. Бу эса бугун бизнинг жамоамизда ҳам ўта оғир салбий таъсирини кўрсатаётир.
Шу боис юқоридаги ҳолатлар юзасидан республика прокуратураси томонидан ҳар бир ваъжларимиз юзасидан қонуний текширувлар ўтказилиб,
раҳбар кадрларимизга нисбатан қатъи қонуний чора кўрилиб вазифасидан озод этилишини сўраймиз.
Таъкидлашимиз жоизки, аслида раҳбарларнинг ўзларига тегишли бўлмаган 80 фоиз жамоа норози ва бизни қўллаб-қувватлайди. Бироқ андиша ва ёки қўрқув сабаб ошкор эта олишмаяпти. Аммо текширувлар қонуний тартибда ўтказилса, барча ваъжларимиз ўз тасдиғини топиб, раҳбарларимизнинг қонунбузарликлари ошкор этилади.

📲 Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/online_gazeta

Мурожаат учун👇
🤖 @online_gazeta_bot