Элчихоналар қўшни мамлакатлардан ўқишни кўчиришда ёрдам беради
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.
Унга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бунда ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
📲 Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/online_gazeta
Мурожаат учун👇
🤖 @online_gazeta_bot