ЯШИРИН СХЕМА
«Нима учун мен коррупцияга қарши кураш органини тузяпман? Бу орган «ура-ура» учун яратилмаяпти, у амалда коррупция омилларини, вазирлар ва бошқаларнинг қандай уйда яшаши, ўзини тутиши, машина сотиб олиши, боласини қаерда ўқитиши, умуман коррупция омиллари қаерда, деган масалаларга жавоб берадиган тизим бўлади. Шавкат МИРЗИЁЕВ
Коррупция учга бўлинади:
1. Мижозлардан тўғридан-тўғри пул олади. Айрим ДАН ходимлари, ўқитувчи, шифокор, ҳужжатлар билан шуғулланувчи ҳукумат ходимлари ва бошқалар. Хуллас бундай тоифадаги порахўрлар тиланчи каби мижоз чўнтагига қараб иш тутади.
2. Ишонган одамлари орқали пул олишади ёки кўчмас мулк соҳиби бўлишади. Буларга асосан вазирлар, Республика суд ҳуқуқ тизимини мансабдорлари, вилоят даражасидаги ҳоким ва ўринбосарлари киради. Бундай тоифадагилар тажрибали бўлиб исталган вақтда жиноий жавобгарликдан қутулишга тайёрдирлар. Яъни қонун олдида бир қараганда ўта тарбияли амалдорлар ҳисобланади. Айтганча қонунни маълум вақт четлаб ўтишлари мумкин аммо Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларига чап бера олишмайди.
3. КОРРУПЦИОНЕРЛАРНИНГ ҚИРОЛИ. Бундай кимсалар ўта махфий тарзда ҳаракат қилишади. Майдалашиб ўтиришмайди. Керак пайтда шартта Ватанни сотиб ҳам юборишади. Ҳисоб рақамлари ишончли чет давлат банкларида. Ўзбекистонда асосий эҳтиёжларини қондириш учун биринчи ёки иккинчи тоифадагиларга ўхшаб таъмагирлик қилишмайди. Шунчаки ўзларига ёққан соҳаларни таг-туби билан сотиб олишади. Уларга хизмат кўрсатиш одатда мутлақо текиндир. Машҳур санъаткорлар, ошпазлар, бозорчилар ва бошқа соҳа вакиллари уларнинг қарамоғидадир. Бир сўз билан айтганда порахўрларни оталари ҳисобланади. Бундай инсонлар билан курашиш ўта таҳликали бўлсада лекин уларни енгиш мумкин. Тизим фалаж ҳолатга келиши мумкин деган тахминлар асоссиз. Етарли даражада кучли ирода Президент ва ДХХнинг ватанпарвар ходимлари ҳамкорлигида бўлса бас.
Давлатимиз раҳбарининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги кескин баёнотларидан халқимиз фахрланиши билан бирга бирлашиши лозим. Жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳар қандай тоифадаги порахўрлик иллатларига нисбатан курашиш олдимизда турган долзарб масала саналади. Ушбу маълумотни қанча кўп одамлар билса шунча порахўрларни ҳаловати йўқолади. Иложи бўлса мавзуни кенг тарғиб қилишга ҳисса қўшган ҳолда бўлишинг!
Мардон Аслонов
📲 Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/online_gazeta
Мурожаат учун👇
🤖 @online_gazeta_bot