Меҳрибонлик уйида тарбияланган, бугунги кунда бир нафар фарзандига эга ёлғиз онанинг дардини ким эшитади, муаммосини ким ҳал қилади?
Фарходова Нурбибининг “Онлайн газета!” каналига қилган мурожаати!
Мурожаатчи тўғрисида қисқача (“Онлайн газета!” каналига юборган фотосуръатдаги ҳужжатларга асосан):
Фарходова Нурбиби Шухрат қизи, 05.07.1992 йилда Навоий вилояти, Навоий шаҳрида туғилган, 2008 йилга қадар Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйида тарбияланган, маълумоти ўрта-махсус, 2008-2011 йилларда Навоий Ахборот технологиялари касбҳунар коллежида таълим олган, 2015 йилда турмушга чиққан, 2016 йилда ўғил фарзанд кўрган, 2017 йилда ажрашган, ёлғиз она, боқувчиси йўқ. Бугунги кунда Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридага Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли манзили Навоий шаҳар, Ибн Сино кўчаси 26-уйда жойлашган 2-сонли ётоқхонанинг 140-хонасида яшаб келмоқда ва “Ижтимоий ҳимояга муҳтож” оилалар рўйхатида туради. Бугунги кунда “Қизилқумцемент” АЖга қарашли Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган боғда 0.5 ставкада ишлайди (ойлиги 352 минг ёки 446 минг сўм деб кўрсатилган 08.10.2019 й. ёзган аризасида).
Ўғли: Фарходов Исломбек Абдулатиф ўғли, 13.04.2016 йилда туғилган, она қарамоғида, юрак хасталиги ва анимия (кам қонлик) бўйича шифокор назоратида туради.
Мурожаати (каналга юборган текстдан олинган ва корректировка қилинган):
- “... ишга кириш учун БКМга (Бандликка кўмаклашиш маркази) мурожаат қилгандим, улар томонидан ёлғиз она тоифасига тушганлигим учун квота йўлланмаси берилган эди, “Қизилқумцемент” АЖга ишга кириш учун юборилдим, “Қизилқумцемент” АЖ кадрлар бўлими бошлиғи Данияров Бегзод ака манга мажбурлаб “ “Қизилқумцемент” АЖга тегишли Нурота туманидаги боғда ишлайсан, у ерга транспорт қуйилган, ётоқ-жой билан таъминланган” дегани учун, мажбурлигимдан рози бўлиб боргандим. Ман хозирги кунгача Нурота туманида ишлаб келмоқдаман. Қийналиб кетганим, ишда бўлган вақтларим фарзандим Навоий шаҳрида ҳар ҳил инсонларни қўлида қолиб кетаётганлиги, хаттоки қаровчим йўқлигидан 2019 йил 23-25 декабрь кунлари иш вақтимда вояга етмаганлар марказида қолиб кетди. Ишимни Навоий шаҳрига кўчириш масаласида мурожаат қилмаган депутатим қолмади, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмаси, Президент порталлари, прокуратура ва суд ходимларига ҳам мурожаат қилдим, мурожаатим ўрганиш натижасидан норозиман. Навоий шаҳар ҳокимининг қарорида 2019 йил учун Навоий шаҳрида 45 та бўш иш ўрни кўрсатилган бўлиб, шундан 7 та иш ўрни ёш болалари бўлган ва ишламайдиган аёллар тоифаси учун деб қайд этилган. Суд залида манга “Қизилқумцемент” АЖда бўш иш ўринлари йўқ деяпти, лекин бошқаларни бир эмас бир неча бора ишга қабул қилишаяпти-ю. Сизлардан илтимос мани ишимни Нурота туманидан, ўзим истиқомат қилиб келаётган Навоий шаҳрига кўчириб бериша амалий ёрдам беринглар!”
- “Қўшимча маълумот, ман Жиноят судига Олий суддан судьялар келганида Олий суд раиси Комилов келганларида қабулига шаҳар судьяси Расулов Н. ҳамда вилоят судьяси раиси Файзиев Н. мени киришимга тўсқинлик қилиб киргизмагандилар, Олий суддан Муродов Акмал акани олдига кирасиз деб мени Муродовни қабулига киргизганди, мурожаатимни Муродовга айтганимдан кейин у киши шаҳар судьяси раисини соткасидан “Қизилқумцемент” АЖ кадримиз Данияров билан телефон орқали гаплашди ва у кишига “Бир бечора ёлғиз она ўзи битта фарзанди бор экан судма суд сарсон бўлмасин шу бечора аёлга ёрдам қилинглар, Президентимиз ёлғиз оналарни қанчалик қўллаб қувватлаяптилар шу аёлга ёрдам беринг” деди, Данияров: “бўлди, душанба куни келсин ишни ҳал қилиб бераман” деди, аммо мани соддалигимдан фойдаланиб душанба куни борсам мени Эргашев Акмал акани олдига олиб кирди, иккаласи бир бўлиб мени устимдан кулиб мени эшитишни ҳам хохламасдан чиқариб юборди, менга ушхаган пули йўқ камбағалларни ҳеч ким одам ўрнида кўрмайди, Президентимиз Шавкат Мирзиёев сайёр қабулларида Меҳрибонлик уйларида тарбияланганларни яшаш шароитини ва иш шароитларини ўрганишни эътиборсиз қолдирмасликни айтгандилар, лекин менга шу кунгача ҳеч қандай юқори турувчи органлар ёрдам бергани йўқ, суд залида ҳам вилоят судьяси Бердиева Гулнафис ва Шоймарданова ҳамда Рахманов Мирали мани суд ишимни олиб борганидан менга апеляция шикоятини ҳаққоний ўрганишмади, шаҳар прокурори Кенжаев протестдан кейин ташқарида гапирганини устимдан кулиш деб билдим, бандлик ходимлари ҳам гувоҳ яқинда Н.Мавлоновага суд залида 3 та бўш иш ўрни таклиф қилиб уни заводни ўзига ишга олди, буни судьяларни ўзи ҳам кўра билиб туриб ҳақиқатни юзага чиқишини ҳоҳламайди.
P/s: Одамлар бежиз айтишмайди: “Қорни тўқни қорни оч билан иши йўқ” деб! Жуда аянчли аҳвол.
Бечора бир фарзанди касал ёлғиз ёш онани югурмаган ва мурожаат қилмаган жойи йўқ, дардини ҳаққоний эшитадиган одам йўқ, унга кўнгилдан ҳамдард бўладиган одам йўқ, унинг шароитига кўз ташлайдиган одам йўқ. Бечора аёлни давлат тарбиялаганку, Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйида тарбияланган!
Мана куни кеча 2019 йил 22 декабрь куни депутатларни сайлаш жараёни бўлиб ўтди, Навоий вилояти депутатлар Кенгашига 60 та ва Навоий шаҳар Кенгашига 30 та депутат сайланди. Сайлов олди балан парвоз гаплардан ва катта-катта ваъдалардан нарига ўтмади барчаси. Қани сизлар, сайлов ўтди бўлдими?
Мана куни кеча 2019 йил 22 декабрь куни депутатларни сайлаш жараёни бўлиб ўтди, Навоий вилояти депутатлар Кенгашига 60 та ва Навоий шаҳар Кенгашига 30 та депутат сайланди. Сайлов олди балан парвоз гаплардан ва катта-катта ваъдалардан нарига ўтмади барчаси. Қани сизлар, сайлов ўтди бўлдими?
БКМ (Бандликка кўмаклашиш маркази) нима учун керак ўзи? Номидан “кўмаклашиш” деган сўзни умуман олиб ташлаш даркор. Фақат ишга йўлланма берди бўлдими? Мана шунча иш юзасидан югурди ёлғиз она, уни ёнини олдими БКМ, қани меҳнат муносабатларини тартибго солиш бўйича ҳаракат, қани “кўмаклашиш”, четда туриб ҳолатга қараб ўтиради БКМ ёки умуман иши йўқ...
Мурожаат:
“Қизилқумцемент” АЖ ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига: иш берувчи кафиллиги асосида махсус сиртқи таълим орқали Нурбибига профессионал таълим берайлик ҳам ўқисин ҳам ишласин, Нурбибига иш жойида устоз тайинлаб соҳа бўйича параллель равишда ишни ўргатайлик, бундай инсонлар яхши кадр бўлиши аниқ.
Соғликни сақлаш вазирлигига: Ёлғиз ёш она – Нурбиби иш дардида ва оилани тебратиш дардида югурган пайтида фарзанди соғлигини қаттиқ назоратга олинг, бечора онани пули йўқ зўр ҳусусий больницаларда фарзандини даволатиш учун, давлат тарбиялаган ёш она давлат кўмагига муҳтож!
Блоггерларга: ўйинчи артистлар ва уларнинг фарзандлари орасидаги театрлар орқасидан югуришни бас қилиб, анашу ёш, ёлғиз ёрдамга мухтож онага ёрдам қилайлик! Нурбибини мурожаатини ёритайлик, зора Нурбибини масаласини ҳал қиладиган одам топилса!
Депутатларга: Нурбибини ишига Қонуний ёрдам қилиш имконияти бўлмаса, Қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритиш учун ҳаракат қилинглар, бундай шароитдаги одамлар кўпчилик, Қонун халқ манфаати учун хизмат қилиши керак эмасми...
Қуйида Фарходова Нурбиби томонидан бугунги кунгача кабинетма-кабинет югуриб, бюрократик тўсиқлардан қийналиб йиғилган ҳужжатлар илова қилинади:
P/s: Одамлар бежиз айтишмайди: “Қорни тўқни қорни оч билан иши йўқ” деб! Жуда аянчли аҳвол.
Мана куни кеча 2019 йил 22 декабрь куни депутатларни сайлаш жараёни бўлиб ўтди, Навоий вилояти депутатлар Кенгашига 60 та ва Навоий шаҳар Кенгашига 30 та депутат сайланди. Сайлов олди балан парвоз гаплардан ва катта-катта ваъдалардан нарига ўтмади барчаси. Қани сизлар, сайлов ўтди бўлдими?
БКМ (Бандликка кўмаклашиш маркази) нима учун керак ўзи? Номидан “кўмаклашиш” деган сўзни умуман олиб ташлаш даркор. Фақат ишга йўлланма берди бўлдими? Мана шунча иш юзасидан югурди ёлғиз она, уни ёнини олдими БКМ, қани меҳнат муносабатларини тартибго солиш бўйича ҳаракат, қани “кўмаклашиш”, четда туриб ҳолатга қараб ўтиради БКМ ёки умуман иши йўқ...