«Олаверинглар, давлатнинг ери камайиб қолмайди...»

Ерфурушлик билан боғлиқ жиноятлар «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» киносидаги сохта шоҳнинг гапларини ёдга солаверади денг: «Олаверинглар, давлатнинг ери камайиб қолмайди».

Илгари ҳам, ҳозир ҳам ер майдонлари – давлатники. Тегишли тартиб-қоидаларга асосан сотиб олинса, бошқа гап. Аҳоли йилдан йилга кўпайиб, ҳар қарич ер қадри ошиб борар экан, давлатнинг ерини ўзлаштиришга ҳаракат бўлаверар эканда.

Мана, Наманганнинг Янгиқўрғонида ерфурушликка оид яна бир жиноят фош этилди. Яъниким, тумандаги фермерлардан бири ўзига ижара асосида бириктириб берилган очиқ ер майдонидан 2 гектари пуллашга тушсами?! Шунча ер майдонини фуқаро Н.Р.га хусусий боғдорчилик ва уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни 35 минг АҚШ долларига баҳолаб, 4000 «кўк»и-ю қолганини ўзимизнинг сўмда (28,5 млн.) олаётганида ушланди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотларига таяниб берган хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

"Онлайн газета!" каналига обуна бўлиш учун қуйидаги ҳавола бўйича ўтинг👇
https://t.me/online_gazeta

Мурожаат йўллаш учун ботга мурожаат қилинг👇
@online_gazeta_bot