Ўзингни автомобилингни ўзинг ижара олиб, таксилик билан шуғуллансанг, жуда алам қиларкан. Ақлга сиғмайди.

Гап шундаки, енгил автомошинам билан қонуний киракашлик қилиш мақсадида енгил автомошинага йўлловчи ташиш уюшмасига бордим. Уюшмага аъзо бўлишим учун қандай ҳужжатлар қилишим кераклигини ўргандим.
1. Автомошинамни уюшмага ижарага берганимни нотариус орқали тасдиқлаб беришим керак экан. Нотариус тасдиқлаб бергани учун 430.000 минг сўм харажати ўз киссамдан тўлар эканман.
2. Автомошинамни сариқ ранга бўяшим керак экан. Усто ҳаққи ҳаммаси ўзидан 1.000.000 сўм экан.
3. МРОдан уюшмани давлат рақамини ва тех паспортини олишим керак экан. МРОдан уюшмани давлат рақамини ва тех паспорти учун 700.000 сўм ўзим харажат қилиб олишим керак.
4. Транспорт вазирлиги аризамни кўриб чиқиши учун 223.000 сўм тўлаб олишим керак.
5. Республика бўйича енгил автомошинада йўлловчи ташиш учун бир йиллик лицензияга 669.000 сўм тўлаб, олишим керак.
6. Автомобиль Мажбурий суғуртаси 44.000 минг сўмга ўзим олишим керак.
7. Йўлловчиларни ташиш суғуртасини 661.000 сўм ўзим олишим керак.
8. Шашка, наклейка, яшил чирок, таксометр 4.500.000-5.000.000 млн сўм атрофига бўлади. Шуларни ҳам ўзим олишим керак экан.
Шу туловларни ошириб бўлганимдан сўнг, уюшмани аъзосига айланаман. Ундан кейин уюшмага ҳар ойда 1.000.000 сўмдан бериб борарканман. Уюшмадан ҳеч қандай ёрдам йўқ, фақат меҳнат дафтарчангизга иш стажи ёзиларкан. Кунига уюшмага 33.000 сўмдан ўзимни автомошинамни ўзим ижарага ҳайдаганим учун бериб бораман. Мана амалдорлар нимани ўйлаб топишган. Офарин !
Ҳозирда иш танқислиги учун кўп одамлар ўзини таксичиликка урган. Шу вазиятни билиб турган амалдорларимиз ишни чигаллаштириб, нимага эришмоқчи ? Киракашлик билан шуғулланувчи шахсларга олдингидек ЯТТни қўлласа бўлади-ку. Оддий арифметика-ку. Бу учунам беш йил институтга ўқиш шарт эмас.
Нима керак одамларни қийнаб, ўзи одамлар қийналиб яшаб келмоқда. Қозоғистонда соддалаштириб тайлаган, Қозоғистонда таксичилик билан шуғулланиш ЯТТ рухсатномаси мини маркетларга сотилиб ётибди, сотволиб қонуний ишлаб юравергин, марҳамат. Бизда эса дабдала.

Facebook: Шерзод Қосимов

📲 Каналга обуна бўлинг👇https://t.me/online_gazeta

https://t.me/online_gazeta

https://t.me/online_gazeta