January 26, 2021

Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 26 январь куни тумандаги “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ва ҳуқуқ-тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда 10 га яқин фуқаролар ва МФЙ ходимлари иштирок этишди, уларнинг мурожаатлари тингланди, 5 тасига шу куннинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди,
3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, “Аёллар дафтари”га биринчи навбатда киритиладиганлар ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2020 йилдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.