January 25, 2021

Туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 25 январь куни туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида бирлашма раҳбарияти ва ходимлари, бўлим мудирлари, катта ҳамширалар ва шифокорлар иштирокида “Президент қарори ҳаётда ва назоратда” шиори остида янги қабул қилинган НҲҲлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2020 йилдаги ПҚ-4797-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 йилдаги 704-сонли қарори ва бошқа НҲҲларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, иштирок этганлар томонидан берилган саволларга ҳам тушунтиришлар берилди.