February 24, 2021

Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 23 февраль куни тумандаги “Қўрғонтепа” МФЙ ҳудудида туман адлия бўлими томонидан туман Давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ва ҳуқуқ-тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда 20 га яқин фуқаролар ва МФЙ ходимлари иштирок этишди, уларнинг мурожаатлари тингланди, 10 тасига шу куннинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди, 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, “Аёллар дафтари”га биринчи навбатда киритиладиганлар ҳақида, шунингдек, ЎзР Президентининг ПФ-6155 ва ПФ-6166-сон Фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.