May 6, 2021

Адлия бўлимининг ҳамкорликдаги сайёр қабули

Жорий йилнинг 06 май куни туман Давлат хизматлари маркази биноси мажлислар залида Тошкент вилояти Фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси З.Абдурахимов, Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Л.Кариева, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси М.М.Якубов ва судья А.А.Арипов ва Қуйичирчиқ туманлараро фуқаролик суди судьяси Ж.Н.Бобоназаров, туман жиноят ишлари бўйича суди раиси С.Исакулов, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Жураев, Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича Бош вазир қабулхонаси мудири Р.Камаловлар ва туман ДХМ директори С.Мирзахановлар иштирокидаиштирокида Оққўрғон туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида вужудга келган муаммолари юзасидан сайёр учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда 20 нафарга яқин фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолари тингланиб, ўзини қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ҳамда бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди ва айримларига тегишли тартибда қайта судларга мурожаат қилишлиги тушунтирилди.