March 30, 2021

Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири

Жорий йилнинг 30 март куни тумандаги 78-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг мажлислар залида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириши юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбирда ходимларга:

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларининг мазмун мохияти;
2. Конституцияга оид;
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

4. ЎзР Президентининг ПФ-6155 ва ПФ-6166-сон Фармонлари, ҳамда Сайлов қонунчилигининг мазмун-мохиятлари тушунтириб берилди, ҳамда тадбир иштирокчиларидан соҳага оида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари юзасидан берилган саволларига адлия бўлими ҳодимлари томонидан тушунчалар берилди.