Туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий тарғибот ўтказилди

Жорий йилнинг 01 февраль куни туман адлия бўлими томонидан АТб Агро банк туман филиали биносида банк филиали раҳбарияти ва ходимлари иштирокида “Президент қарори ҳаётда ва назоратда” шиори остида янги қабул қилинган НҲҲлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2021 Йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатнома мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, иштирок этганлар томонидан берилган саволларга ҳам тушунтиришлар берилди.