Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 14 октябрь куни тумандаги “Зарафшон” МФЙ худудида туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ва ҳуқуқ-тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда 15 га яқин фуқаролар иштирок этишди, уларнинг мурожаатлари тингланди,
4 тасига шу куннинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, йиғилганларга ЎзРнинг 05.10.2020 йилдаги “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-640-сонли Қонуни ва ЎзР Президентининг 2019 йил 09 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.