Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 28 октябрь куни тумандаги “С.Сегизбоев” МФЙ худудида туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ва ҳуқуқ-тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда 15 га яқин фуқаролар иштирок этишди, уларнинг мурожаатлари тингланди,
7 тасига шу куннинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди, 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, йиғилганларга ЎзРнинг 15.10.2020 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ЎРҚ-641-сонли Қонуни, 2020 йилнинг 20 октябрь куни “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.