Коррупцияга қарши курашиш: хорижий давлатлар тажрибасида
Сингапур Республикасида коррупцияга қарши кураш сиёсатининг муваффақияти кенг қонунчилик ислоҳотлари билан таъминланган. Барча расмий тайинлашлар шаффоф ва адолатлилик принципида амалга оширилади ва ҳар бир амалдорнинг расмий ваколатлари қатъий тартибга солинган.
Сингапур Республикасида коррупцияга қарши курашиш тажрибаси шуни кўрсатадики, янги ҳукумат инсон омили ва аҳолининг ишончини биринчи ўринга қўяди. Коррупция мамлакатнинг муваффақиятли ривожланишига таҳдид деб тушунилади. Натижада, “Ҳалол ва бузилмас бўлиш” тамойили жамиятга одат тусига кирган ва ундан оғиш қонунчиликка асосан қаттиқ жазоланади.
Мамлакатда аҳоли турмуш даражаси пастлиги ва давлат хизматчиларининг ойлик маоши пастлиги сабабли коррупцияга қарши курашишда қуйидаги чоралар қўлланилган. Жумладан:
- мансабдор шахсларнинг ротацияси жорий этилди;
- қуйи бўғиндаги мансабдор шахсларни юқори турувчи идоралар томонидан текширишларнинг шаффофлиги таъминланди;
- режалаштирилган текшириш ўрнига тўсатдан текшириш тизими жорий этилди;
- мустақил ОАВларининг тарғибот тадбирлари кучайтирилди;
- ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаролар билан ўзаро алоқа тизими яратилди.
Натижада булар сезиларли самара берди. Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг иш ҳақи оширилди, бу ҳокимият органларига ишлаш учун энг яхши мутахссисларни жалб қилиш ва мамлакатда яхши ишлайдиган давлат хизматчилари қатламини шаклллантириш имконини берди. Ҳозирги вақтда амалдорларнинг ойлик маоши хусусий корпорация ходими даромадининг 2/3 қисмини ташкил этади. Шундай қилиб ҳукумат амалдорлари пора олишга бўлган мойилликни йўқотдилар.
Сингапур Республикасининг коррупцияга қарши стратегиясининг асослари:
- давлат аппарати пора олувчиларини чиқариб юбориш;
- давлат процедураларини максимал даражада соддалаштириш;
- аниқланган қоидабузарликлар учун қаттиқроқ жазо чоралари.
Шу билан бирга, мамлакат аҳолисининг аксарият қисмини хитойликлар ташкил этади. Ўзларининг маданият меъёрлари амалдорлар билан “совға” бермасдан алоқа ўрнатишга имкон бермади ва вақт ўтиши билан амалдорларнинг ўзлари бундай “совғаларни” талаб қила бошладилар. Сўнг мамлакат янги раҳбарияти одамлар онгига янги стандартларни киритиш орқали вазиятни тубдан ўзгартириш вазифасини қўйди ва жамиятга “ҳалоллик вакценаси” берилди: коррупция билан боғлиқ мажоролар батафсил ёритилди, аҳоли билан фаол иш олиб борилди, мамлакатни бошқариш учун энг яхш мутахассислар жалб қилинди. Натижада Сингапурнинг коррупцияга қарши стратегияси жамиятда янги қарашларнинг шаклланишига олиб келди.
Мамлакатда коррупцияга қарши курашиш учун Коррупция тергов бюроси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифа ва мажбуриятларига – аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича фуқароларнинг шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш, коррупция бўйича эришилган натижалар тўғрисида Бош вазирга ҳисобот тақдим этиш ва текширишлар давомида аниқланган ҳуқуқбузарликларни текшириш киради.
Бюро коррупция ҳолати билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган лавозимларни эгаллаган мансабдор шахсларга алоҳида эътибор беради ва бу йўналишда Бюро чексиз ваколатларга эгадир, яъни:
- гумон қилинган мансабдор шахсларни ҳибсга олиш ва суд қарорини кутмасдан тинтув ўтказади;
- банкдаги ҳисобварақлар ва ўз маблағларини текшириш;
- гувоҳларни сўроқ қилиш учун чақириш;
- мамлакатнинг ҳар қандай фуқаросини жавобгарликка тортиш.
Яна бир муҳим томони шуки, мамлакатда ҳар бир мансабдор шахс йилига бир марта қарздорлиги йўқлиги тўғрисида декларация топширишга мажбурлигидир, бу унинг ишончлилигини тасдиқлашнинг ўзига хос тури. Коррупцияга қарши курашишнинг бундай самарали усуллари бугунги кунда мамлакат иқтисодий эркинлик ва ривожланиш даражаси бўйича дунё рейтингида етакчи ўринни эгаллашига олиб келган.
Шунингдек, бутун жаҳон ҳуқуқий амалиётидан фарқли ўлароқ, қонунда давлат хизматчиси учун “айблилик презумцияси” белгилаб қўйилган, яъни мансабдор шахс бошқа шахсдан олган ҳар қандай мукофот.
Тенг равишда пора берганлар ҳам, пора олганлар учун ҳам қаттиқ жазо қўлланилади. Қонунга кўра бунинг учун 80 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Коррупцияга қарши ишни тергов қилишда ёрдам бермаслик, маслалан муросага (келишиш) оид маълумотларни яшириш ҳам жиноят ҳисобланади ва таҳминан 8 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ёки 1 йилгача қамоқ ёҳуд бир вақтнинг ўзида иккала жазо чораси қўлланилади.
Канадада 1985 йил “Давлат хизматчисининг ахлоқ кодекси” қабул қилинган бўлиб, унда барча давлат хизматчилари ўз вазифалари ва шахсий манфаатларига зид бўлган тақдирда амал қилиши шарт бўлган одоб-аҳлоқ қоидалари акс эттирилган. Белгиланган қоидалар коррупцион жиноятларнинг олдини олишга, барча давлат хизматчилари учун давлат хизматидаги “манфаатлар тўқнашуви” нуқтаи назаридан ва у бекор қилингандан кейин “жамият манфаатларида пайдо бўлган тақдирда уларнинг юзага келиши ва ҳал этилиши имкониятини минималлаштиришга” қаратилган аниқ аҳлоқий меъёрларни ўрнатишга қаратилган.
Ушбу кодекс 4 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда ҳулқ-атоворнинг умумий тамойиллари шакллантирилган, уларга давлат хизматчилари амал қилиши шарт, яъни давлат хизматчиси “манфаатлар тўқнашувининг” ҳақиқий эҳтимолини, унинг кўриниишини, шунингдек, унинг юазага келиши учун шароит яратилишини истисно қилиш учун зарур бўлган барча нарсани қилишга мажбурдир.
Давлат хизматига қабул қилингандан сўнг ходимлардан “манфаатлар тўқнашуви” эҳтимолини истисно қилиш учун шахсий ишларини қайта ташкил этиш талаб этилади ва агарда у юзага келса, уни жамият манфаати йўлида ҳал қилиши керак.
Шунингдек, давлат идораларида ишлайдиган шахслар пул кўринишидаги турли хил совғаларни қабул қилиш, ҳамда давлат хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларга хали эълон қилинмаган ва ўзларига маълум бўлган маълумотлардан моддий фойда олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Давлат хизматини тугатгандан сўнг ходимлар олиган билимлари ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда бирон-бир устунликка эришишга ҳаракат қилмасликлари шарт.
Кодекснинг иккинчи қисмида мансабдор шахсларнинг кундалик фаолиятига нисбатан аниқ талаблар мавжуд бўлиб, ушбу талабларнинг мақсади “манфаатлар тўқнашуви” эҳтимолини минималлаштириш ва улар жамият манфаатида ҳал қилиниши лозим.
Шунингдек, кодекс талабларига мувофиқ давлат хизматчиси ваколатли мансабдор лавозимга тайинланганидан кейин 60 кун ичида ўзининг мол-мулки ва унинг расмий манфаатларига зид келиши мумкин бўлган барча тўғридан-тўғри ва моддий мажбуриятлар тўғрисида батафсил махфий ҳисоботни тақдим этиши шарт.
Давлат хизматчисирасмий ваколати доирасида унинг қарорига таъсир қилиш мумкин бўлган ҳар қандай шаклдаги совғалар, меҳмондўстлик ва бошқа моддий имтиёзлардан воз кечиши шарт. Бундан ташқари, у давлат органи билан иш юритаётган шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган шахсий моддий имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Тасдиқланмаган совғалардан сақланишнинг иложи бўлмаган ҳолларда бу ҳақида дарҳол ўз бўлимининг ваколатли ходимига хабар бериш керак.
Раҳбарнинг рухсатисиз давлат хизматчиси бирон бир шахсга ёки ташкилотга унинг хизмат вазифаларига кирмаса ёрдам сўрашга ҳақли эмас.
Кодекснинг учинчи қисмида давлат хизматидан кетгандан сўнг ходимнинг хатти-харакатларига қўйиладиган талаблар мавжуд бўлиб, унинг мақсади келажакда давлат хизматидан ташқарида ишлашини ёдда тутган ҳолда, “манфаатлар тўқнашуви” эҳтимолини минималлаштириш, унга давлат хизматчиси сифатида таниш бўлган шахсий маълумотлардан фойдаланиш мумкин эмас.
Хизматдан кетганидан кейин 1 йил ичида собиқ давлат хизматчиси ишдан бўшатилгунга қадар бир йил давомида у давлат идораси номидан иш олиб борган ташкилотга ишга жойлашиш тўғрисидаги таклифларни қабул қилишга ҳақли эмас ва ҳаттоки илгари ишлаган давлат идораси билан ёки у ишдан бўшатилгунга қадар давлат органи номидан иш олиб борган муассаса билан тижорат мақсадларида маслаҳат бериш мумкин эмас.
Кодексининг тўртинчи қисмида давлат хизматчиларининг айрим тоифаларини ёллаш ва ишдан бўшатиш тартибидаги тофовутларни белгилаб беради ва майян лавозимларга мурожаат қилган шахсларни яхшироқ танлашга хизмат қилади.
Transparency International маълумотларига кўра Швецария дунёдаги энг кам корррупциялашган давлатлар рўйхатида бўлиб, мамлакат коррупцияга қарши фаол кураш олиб боради ва уни олдини олишга ҳаракат қилади.
Шунингдек, Швецарияда коррупцияга қарши кураш бўйича нодавлат ташкилот бўлган Transparency Internationalнинг филиали мавжуд. Мамлакат давлат сиёсатининг ажралмас қисми коррупцияга қарши курашиш масаласидир, шу муносабат билан ушбу соҳадаги қонунчилик тизимига алоҳида эътибор берилади.
Швецария Жазо кодексининг 12-бўлими порхўрликка оид бўлиб, кодекс мансабдор шахсларнинг порхўрлигини тартибга солади, яъни унга кўра опра бериш қамоқ ёки оғир меҳнат қамоғи билан жазоланади, пора олган киши жаримага ёки қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Швецария қонунлари фаол ва пассив порахўрликни ажратиб туради. “Адолатсиз рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига кўра хусусий секторда учинчи томонга унинг тадбиркорлик ёки расмий фаолияти муносабати билан имтиёзлар тақдим этадиган акциядорлар, ходимлар бузувчилар деб тан олинади.
Пассив пора бериш, яъни агар кимдир ўз мажбуриятларига зид равишда учинчи томон фойдасига ёки ўз фойдасига ҳаракат қилса ёки бирон бир ортиқча устунликни талаб қилса ёки бу устунликни учинчи шахсларга ёки ўзларига ваъда қилса ўз мажбуриятларини бузган ёки ҳаддан ташқари оширган хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун мамлакат қонунларига кўра, бундай ҳолларда, 5 йилгача қамоқ жазоси ёки жиноий жавобгарлик белгиланади.
Швецария ҳукумати молиявий воситачилар билан муомалада пулларни легаллаштиришни назорат қилишни кучайтирадиган ва активларни қайтариб бериш тўғрисидаги қонунларни қабул қилди.
Оққўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бекназар Жўраев