September 14, 2023

Миср Араб Республикаси нефт ва газ тармоғи касаба уюшмаси хамда Бахрейн Федерацияси касаба уюшмасининг Бухоро шахрига расмий ташрифи

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан, 2023 йил 6 – 7 сентябрь кунлари Бухоро шахрига Миср Араб Республикасининг нефт ва газ тармоғи касаба уюшмалари (Хешам Ахмед Фуад) ҳамда Бахрейн эркин касаба уюшмалари ходимлари (Якуб Юсуф Хусайин) делегацияси расмий доирада ташриф буюришди. Делегацияга Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгаши раиси ўринбосари – Эгамбердиев Собир Соийбович хамкорлик қилди.

Дастур бўйича 6 сентябр куни мехмонлар тажриба алмашиш, иш жойларини ва ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий-иқтисодий шароитларни ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида булишди.Корхонани таништириш аввало асосий ишлаб-чиқариш цехидаги кузатув хонасидан бошланди,чунки бу ердан (операторская) бир вақтни ўзида иш жойлардаги бир неча жараёнлар кўзатилади.

Делагация сўнгра ишчи-ходимларга қатик (кефир) тарқатиладиган жойга,тиббий муолажа кўрсатиладиган хоналар ва фито-барни тамоша қилишди. Мехмонлар томонидан ишлаб-чиқаришга оид берилган саволларга завод бош технологи (Аброр Худойбердиев) ва ММваТХ бош мутахассиси (Ойбек Хайитов) жавоб бериб,шунингдек заводни устувор вазифалари ва қонунчиликдаги барча талаблар ўз навбатида риоя қилинишини тушинтиришди.Ўз навбатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи касаба уюшма қумитаси раиси (Баходир Каримов) Иш берувчи ва касаба уюшма қумитаси ўзаро мунособатларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорлик, манфаатларни хурмат қилиш тамойилларига хамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Мехнат кодекси,”Касаба уюшмалари туғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун хужжатларига амал қилишларини айтдилар.Миср ва Бахрейинлик мехмонлар заводда мехнат қилаетган ишчи-ходимлар билан хам сухбатлашдилар. Учрашув жуда дўстона шароитда утди. Мехмонлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятидан жуда мамнун бўлиб, ҳамкорликни бундан кейин хам ривожлантиришларини билдиришди.

7 сентябр куни Миср Араб Республикасининг нефт ва газ тармоғи касаба уюшмалари кенгаш раиси - Хешам Ахмед Фуад хамда Бахрейн эркин касаба уюшмалари ходимлари тармоқ кенгаши раиси - Якуб Юсуф Хусайин делегацияси Ўзбекистон Касаба уюшмалар Федерацияси Бухоро вилояти Кенгашига дўстона ташриф буюришди. Мехмонларни вилоят Кенгаши раиси – Олимов Мухаммадқосим Хошимович ва кенгаш аъзолари кутиб олишти.

Делегацияга Бухоро вилоятида фаолият юритаётган нефт ва газ корхоналари ҳақида маълумотларни – Кадирбаева Марина ,энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари республика кенгашининг Бухоро вилоятидаги маъсул ташкилотчиси батафсил тушинтириб

мехмонлар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Учрашув якунида, кўп йиллар давомида Ромитан тумани хокими вазифасида фаолият юритган бугунги кунда вилоят кенгаши раиси – Олимов Мухаммадқосим Хошимовични ўз қаламига мансуб бўлган “Ромитан тарихи” (История Ромитана) ҳамда “Бошқарув санъати” (Искусство управления) презентацияси булиб

мехмонларни хар бирига китоблар тақдим қилинди.

Пресс служба "Республиканского Совета Профсоюза работников Энергетики, нефти- газа и геологии Узбекистана"