September 26, 2018

САЛОМАТЛИК БОРАСИДА:

1. Кўпроқ сув истеъмол қилинг;

2. Нонуштангиз ҳукмдорникидек, тушлигингиз шаҳзоданикидек, кечки таомингиз фақирларники каби бўлсин;

3. Ўсимлик ва дарахт (яъни, табиий) маҳсулотларини кўпроқ, завод ва фабрикалардан чиққан маҳсулотларни камроқ енг;

4. “Э” – ларнинг ҳаётингиздаги ўрнини оширинг: Энергия, Энтузиазм (интилиш) ва Эътибор.

5. Ибодатга вақт ажратинг;

6. Ўйин ўйнаб туришни ҳам унутманг;

7. 2015 йилдагидан кўпроқ китоб ўқинг;

8. Ҳар куни камида 10 дақиқа сукут сақлаб ўтиринг;

9. Бир суткада 7 соат ухланг;

10. Ҳар куни 10-30 дақиқалик сайрга одатланинг. Сайр давомида жилмайинг;

Шахсиятингизга доир: 

11. Ҳаётингизни ўзгаларники билан солиштирманг, зеро, Сиз уларнинг ҳаёти аслида қандайлигидан бехабарсиз;

12. Тизгинсиз, ёмон ўй-хаёлларга берилманг. Унинг ўрнига қувватингизни бугунингиз равнақига бағишланг;

13. Меъёрдан ортиқ ишламанг. Чегарани билинг;

14. Ўта жиддийлашманг;

15. Бебаҳо қувватингизни ғийбатга сарфламанг;

16. Тасаввурларингизга эрк беринг;

17. Ҳасад – умр заволи. Сиз ўзингизга керакли ҳамма нарсага эгасиз;

18. Ўтмишдаги қилмишларни унутинг. Жуфтингизга ҳадеб қилган хатоларини эслатаверманг. Бу – бахтингизга дарз етказади;

19. Ҳаёт бошқалардан нафратланиш учун қисқалик қилади. Ўзгалардан нафратланманг;

20. Тарихингизни тинч қўйинг, шунда у бугунингизни заҳарламайди;

21. Бахтингизга Сиздан ўзгаси эга чиқолмайди;

22. Ҳаётни мактаб, ўзингизни толиби илм деб тасаввур қилинг. Муаммолар ечилиши лозим бўлган тенгламалардир, худди алгебра дарсида бўлганидек. Лекин бундаги сабоқ умр охиригача давом этади;

23. Кўпроқ табассум қилинг;

24. Унутманг: ҳар бир баҳсда ғолиб бўлишингиз шарт эмас. Таслим бўлишни ўрганинг;

Жамиятда: 

25. Оилангизга тез-тез қўнғироқ қилинг;

26. Ҳар куни атрофингиздагиларга қандайдир яхши нарса бера олинг;

27. Ҳар қандай инсонни кечиринг;

28. 70 ёшдан улуғ ва 6 ёшдан кичиклар билан суҳбатлашиб туринг;

29. Ҳар куни камида 3 инсонни жилмайишга мажбур қилинг;

30. Бошқаларнинг Сиз ҳақингизда қандай ўйлашлари Сизнинг ишингиз эмас;

31. Хасталансангиз, ишингиз ҳолингиздан хабар олмайди;

Ҳаётда: 

32. Дуруст иш қилинг;

33. Фойдасиз, бемаъни ва завқсиз ҳар қандай нарсадан воз кечинг;

34. Ҳар қандай мушкулни Аллоҳ ўнглайди;

35. Яхшими, ёмонми, вазият барибир ўзгаради;

36. Қандай кайфиятда бўлманг: ўрнингиздан туринг, кийининг ва ўзингизни намоён қилинг;

37. Энг яхшилари ҳали олдинда;

38. Тонгда уйғондингизми, бунинг учун АЛЛОХга шукр қилинг;

39. Сиз аслида бахтли инсонсиз, шунинг учун хурсанд бўлинг;

40. Бу маколани бошкалар билан бахам куринг худди мендек.

@ota_ona_N1