Сайёр қабуллар тадбиркорлар манфаатлари учун ҳам хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Чортоқ тумани,"Ўзбекистон"маҳалласида жойлашган 43-сонли умутаълим мактабида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмоиловичнинг жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакиллари учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Иш самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу сайёр қабулга туман ҳокимининг 1-ўринбосари, қурилиш бўйича ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи, Бош вазир қабулхонаси мудири, бош имом хатиби ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари жалб этилди.

Сайёр қабул давомида жами 35 нафар фуқаролардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 8 та мурожаат, жумладан, Чортоқ тумани, Ўзбекситон МФЙда яшовчи фуқаро Тожибаева Лолахон фарзанди учун Зафар Диёр МФЙ ҳудудидан чевархона ташкил қилишда,

ушбу ҳудуд фуқароси Асқаров Элдоржоннинг тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эканлигини, аммо жой масаласида муаммо бўлаётганлиги сабабли жой ажратиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлимининг иш юритувига қабул қилинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.