March 17, 2020

Коронавирусдан сақланинг, тавсияларга амал қилинг.

Наманган вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Х.Халилов томонидан жорий йилнинг 17 март куни Наманган телерадиокомпаниясининг "Олтин замин" радиосида карантин вақтида иш берувчи ва ходимларнинг мажбуриятлари юзасидан маъруза қилди.

Жумладан, иш берувчи ишлаб чиқариш ва санитария-маиший биноларга, ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш тартибига доир санитария ва гигиена нормативларига риоя этиши, юқумли ва паразитар касалликлар манбаи бўлган

шахсларни вақтинча ишдан четлаштириши, ходимларнинг ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориши, ходимга карантин эълон қилинганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаши, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда айбдор ходимларни интизомий жавобгарликка тортиши, ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантиришни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши, ходим эса корхонада шахсий гигиена талабларига қатъий риоя этиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими