March 6, 2020

Ўз саломатлигимизга ўзимиз масъулмиз.

Жорий йилнинг 6 март куни Наманган вилоят адлия бошқармасида навбатдаги "Ҳуқуқий таълим соати" бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга Наманган вилоят Санитария эпидимиологик осойишталик марказининг вирусология лабораторияси мудири Н.Ахмедова иштирок этиб, ҳар бир шахс ўз соғлиги тўғрисида даставвал ўзи қайғуриши лозимлиги, юқумли касалликларнинг бошланғич аломатлари, уни бартараф этиш йўллари, дизенфекциялаш чоралари, шахсий иш хонасида этиёт чораларининг кўрилиши юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган амалиётлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Бундан ташқари, мутахассис томонидан, "Коронавирус" юқумли касаллигининг келиб чиқиш омиллари, унга қарши курашиш, олдини олиш, унинг дастлаб келиб чиқиши бўйича хам мазмунли маруза қилинди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими